Загрузка
Загрузка
Trilliant ишбилармонлик маркази Тошкентда ноёб бизнес имкониятларини таклиф этади
Жамият

Trilliant ишбилармонлик маркази Тошкентда ноёб бизнес имкониятларини таклиф этади

25
Загрузка

Тrilliant бизнес парк лойихаси жаҳон даражасидаги бизнес офислари, меҳмонхона, конгресс маркази ва замонавий савдо майдончаларини таклиф этади. 

Тошкентнинг қалбида бизнес маркази — Тrilliant ишга тушди. Ўзбекистоннинг биринчи А+ Business Park лойиҳаси сифатида ўз фаолиятини бошлаган бу лойиҳа 125 минг квадрат метр иншоат майдонига эга бўлиб, 14 ва 17 қаватли замонавий офис бинолари, 17 қаватли беш юлдузли люкс меҳмонхона, конгресс маркази, дўконлари, ресторанлар ва кафелар билан тўла яшаш ва иш фаолияти учун мукаммал муҳит яратади.

Лойиҳани сингапурлик машҳур архитектура фирмаси DPА Architects этибор билан, меҳмондўстлик ва барқарорликни асосий тамойиллар сифатида танлаб, ишлаб чиқди. Тrilliant бутун дунё бўйича офислар учун зарур бўлган барча талабларни тўлиқ қондирадиган тарзда қурилган. Операцион харажатларни қисқартириш ва юқори технологияли инфратузилма билан ажралиб турадиган Trilliant Ўзбекистонда биринчи LEED Gold сертификатига эга лойиха бўлиб, бу унинг барқарорлик борасидаги энг юқори халқаро стандартларга мослигини тасдиқлайди. Кам углерод изи, паст энергия истеъмоли, барқарор ландшафтлар, электромобилларни қувватлаш станциялари, қайта ишлаш тизимлари ва ақлли вентиляция тизимлари — Тrilliant`нинг асосий тамойилларидандир. 

4124124124.jpg

Trillaint шунингдек, InterContinental Hotel халқаро меҳмонхоналар тармоғи билан ҳамкорлик ўрнатиб ўзининг энг йирик меҳмонхоналаридан бирини Тошкентъда жойлаштирди. Ижтимоий зоналар, конгресс маркази, учрашув заллари, спорт ва спа маркази билан жиҳозланган ва InterContentinental томонидан бошқарилаётган меҳмонхона бизнес учрашувлари ҳамда тўй каби махсус тадбирлар учун ажралмас қисмга айланиб бормоқда. Сўнгги технологиялар билан жиҳозланган E’quilibrium Spa and Gym Тошкентнинг энг машҳур спорт комплекси бўлиб, Embar Bar ресторани эса минтақанинг энг оммабоп манзилларидан бирига айланган. 

12412412442.jpg

Лойиҳанинг қурилишида М 700/800 бетон, замонавий хавфсизлик тизимлари ва технологияларидан фойдаланилган бўлиб, бу унинг хавфсизлигини максимал даражада таъминлайди. Тrilliant 345 офис ва офис эҳтиёжларини қондириш учун 34 дўкондан иборат бўлиб, ҳар қандай ўлчамдаги бизнесни қамраб олади. Халқаро маслаҳатчилар: JLL, TSP, InvestIn ва Securitas томонидан қўллаб-қувватланган ушбу лойиҳа Тошкентнинг бизнес дунёсига янгича нафас киритмоқда. 

412412424424.jpg

2022 йил декабрида эшикларини очган Тrilliant ҳозирда муваффақиятли фаолият юритиб келмоқда. Tower 1 ва Tower 2 офисларида Жаҳон Банки, IFC, Mitsubishi Corp, Commerz Bank, Itochu, Abu Dhabi Uzbekistan Invest, BASF каби халқаро компаниялар фаолият олиб бормоқда, тижорат майдонларида эса Beeline, Rolex, Tary by Sandyk ва Majesty каби дунё миқёсидаги таниқли брендлар жойлашган. Барча ҳаридорлар Тrilliant`нинг ижарага бериладиган офисларидан ёки дўконларидан бирини танлаб ёки Тошкентнинг гўзал манзарасига эга офисларидан ё чакана савдо майдонларидан бирини харид қилиб, етакчи компаниялар билан биргаликда ушбу обрўли манзилда жойлашиши мумкин. Тrilliant ишбилармонлик дунёсига янги нафас олиб келган холда ноёб имкониятлар тақдим этмокда.

Реклама ҳуқуқлари асосида


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...