Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бугун, 6-декабрь куни иккита 18 метрли King Long электробуслари Тошкент йўлларига чиқди. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
“Тошшаҳартрансхизмат” маълумотларига кўра, улар 2-автопаркка бириктирилган. Машиналар “ТТЗ - Тошкент вокзали” 14-маршрутга хизмат кўрсатади. Таъкидланишича, янги электробусларининг барча синовлари якунланган. Уларни бошқарадиган ҳайдовчилар ўқитилган ва тегишли сертификатларга эга бўлган.
Компаниянинг хабар беришича, ушбу электробуслар Тошкентга 200 та табиий газ билан ишлайдиган King Long автобусларини сотиб олиш бўйича шартнома бўйича бонус сифатида мутлақо бепул берилган. Мазкур катта сиғимли машиналар пойтахт паркига бу йил етиб келган.
Келажакда катта электробуслар сотиб олинадими ёки йўқми, деган саволга компания бошқаруви раиси Анвар Жўраев Тошкент йўлларида ушбу машиналарнинг узоқ муддатли ишлаши ва самарадорлиги белгиланганидан кейин аниқ бўлишини таъкидлаган.
Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда Тошкент йўлларида 2017 та автобус қатнайди, улардан 627 таси дизел ёқилғиси, 1020 таси табиий газ, 324 таси электр энергияси билан ишлайди.
Изоҳлар мавжуд емас