Туғма юз-жағ аномалиялари бўлган ўзбекистонлик болалар Жанубий Кореяда операция қилинади
Жамият

Туғма юз-жағ аномалиялари бўлган ўзбекистонлик болалар Жанубий Кореяда операция қилинади

25

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Сеул миллий университети стоматология касалхонасида лаблари ва танглайида ёриқлар бўлган ўзбекистонлик болалар операция қилинади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Жанубий Кореянинг “Shinhan Bank” Сеул миллий университети стоматология касалхонасида Ўзбекистоннинг хорижий тиббий кўнгиллилар корпуси очилганини эълон қилди. Унинг таркибида 19 нафар кўнгилли, шу жумладан Shinhan Bank ходимлари ва Сеул миллий университети стоматология касалхонасининг тиббиёт ходимлари бор.

15-23 апрель кунлари кўнгиллилар гуруҳи Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан танланган 25 нафар болага лаб ва танглай ёриқларини тиклаш бўйича операцияларни ўтказишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, ўзбекистонлик 130 нафар бола ва ўсмирга стоматологик ёрдам кўрсатилади.

"Сеул миллий университети стоматология касалхонасида кўнгиллилар ҳаракати 2008 йилда бошланган. Ўшандан бери кўплаб болалар чиройли табассум ва соғлом, ёрқин ҳаётга эга бўлишди", - деди Shinhan Bank президенти Чон Сан Хёк.

Эслатиб ўтамизки, март ойи ўрталарида япониялик мутахассислар инсульт билан оғриган беморларни тиклашга ёрдам берадиган япон реабилитологларининг ноёб усули ҳақида ўзбекистонлик шифокорларга гапириб беришганди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+