Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Келаётган дам олиш кунлари ўзбекистонликларни қуруқ аёзли ҳаво кутмоқда, ҳарорат 10 даражагача совуқлашиши мумкин. Республиканинг айрим жойларида қор ёғади ва туман тушади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
“Ўзгидромет” маълумотларига кўра, бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат республика шимолида эртага 7-декабрь куни баъзи жойларда бироз қор ёғиши ва туман тушиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати асосан кечалари 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ, шимолда кечалари 3-8 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлади.
8 декабрда республика ҳудудига шимолдан совуқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади.
Ҳаво ҳарорати 8-декабрда кечаси ва кундузи 0-5 даража совуқни, шимолда кечаси 5-10 даража совуқни, кундузи 2-7 даража совуқни ташкил этади.
8 декабрь куни республика бўйича баъзи жойларда қор ёғади. Айрим жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади.
Тошкентда 6-7-декабрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с теликда эсади. Ҳарорат асосан кечалари 1 даража совуқ-1 даража илиқ, кундуз кунлари 2-5 даража илиқ бўлади. 8-декабрда кучсиз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2-4 даража совуқ бўлади.
Келгуси ҳафтанинг бошида Ўзбекистон бўйича ҳарорат кечалари 5-10 даража совуққача (Тошкентда 6-8 даража совуққача), шимолда 13-18 даража совуққача пасайиши кутилмоқда. Кундузи ҳарорат деярли ўзгаришсиз қолади.
Изоҳлар мавжуд емас