Загрузка
Загрузка
Тумов ва томоқ қичиши йирик микдордаги антиботиклар билан даволанмоқда. Мутахассис  коронавирусни даволаш муаммолари ҳақида  гапириб  берди
Жамият

Тумов ва томоқ қичиши йирик микдордаги антиботиклар билан даволанмоқда. Мутахассис коронавирусни даволаш муаммолари ҳақида гапириб берди

1083
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда жиддий муаммо тобора долзарб бўлиб бормоқда. Гап бактерияларнинг антибиотикларга чидамли бўлиб бораётгани ҳақида кетмоқда. Оддий тумов ва томоқ қичиши йирик микдордаги антибиотиклар билан даволанилаётгани ушбу муаммони янада оғирлаштираётгани ҳақида олий тоифали шифокор, уролог, Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази урология бўлими мудири Жалол Жамилов айтиб ўтди.

Шифокорнинг мурожаатини "Тошкент шифокорлари" Телеграмм-канали эълон қилган.

“Мана 7 ойдирки, давлатимизда COVID-19 эпидемияси ҳукм сурмоқда. Шу даврда маҳаллий тиббиёт тизимига нисбатан билдириладиган   кескин гаплар одатий ҳолга айланиб бўлди. Шифокорларга айтилган мақтовлар ўрнини ошкора танқидлар, айрим ҳолларда эса жаҳлга тўла эътирозлар эгалламоқда. Қисқа давр мобайнида COVID-19 бўйича олиб борилган тадқиқодлар ва нашрлар сони рекорд даражасига етди. Сўнгги йилларда бирорта касаллик бунчалик қизиқиш ва ОАВ таъсиридаги шов-шувни келтириб чиқармаган”, - деди у.

Умуман олганда, мутахассиснинг таъкидлашича, моҳиятан оддий бўлган респираторли вирус ҳаётимизни эпидемиягача ва ундан кейинги даврга ажратиб, тиббиётимизнинг заиф томонларини кўрсатиб берди. Эпедемиологлар ва соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари айрим хато ва камчиликларга йўл қўйишган бўлишсада, карантинни ташкил эта олдилар, шифохонларни мослаштириш ва қуришга муваффақ бўлишди. Клиник амалиётга келадиган бўлсак, саккизинчи протоколнинг чиққанига қарамай, тиббиётга сал-пал даҳли бўлганлар ҳам COVID-19 ўз билганича даволашга уринишмоқда. Баъзиларнинг ҳаттоки олий тиббий маълумоти ҳам йўқ.

“Шуниси аянчлики, ҳурматли ҳамкасблар, ўз мутахассислиги бўйича коронавирусли инфекцияни даволаши керак бўлган мутахассислар (пульмонологлар, юқумли касалликлар бўйича ва интенсив терапия шифокорлари) даволаш бўйича ҳар куни янгиланаётган протоколлардан хабарсиздек туюлади.

“Тор соҳа мутахассиси, яъни уролог бўла туриб, мен у ёки бу протоколни танқид қилмоқчи эмасман. Лекин шифокор сифатида мен ҳар куни COVID-19га чалинган беморлар билан мулоқот қилишга, бошқа касалликлар қаторида COVID-19ни юқтирган беморларни қабул қилишга ва шунинг натижасида иккала паталогияни даволашга мажбурман”- деб ёзмоқда у.

“Лекин ҳозир гап бошқа нарса ҳақида кетмоқда. Хар куни сийдик чиқариш йўллари инфекцияси билан ишлаш   жараёнида биз ҳозирги замоннинг энг асосий муаммоларидан бири – бактерияларнинг геометрик прогрессия даражасида антибиотикларига чидамлилигининг ошиб бораётганига дуч келаяпмиз. Бу муаммо илгарироқ, пандемиядан аввал юзага келганди. Бактерияларнинг чидамсизлигини таъминловчи омиллардан бири – рационал бактерияларга қарши терапия ҳисобланади. COVID-19 вирус эканлиги, унга антибиотиклар таъсир қилмаслиги, бактерияга қарши терапияни тайинлаш фойда бермаслиги ҳақида қанчалик кўп айтилган ва ёзилган”, - дея таъкидлади у.

Антибиотиклар иккиламчи бактерияли инфекция (йирингли балғам, чапга бурилган лейкоцитоз, бактерияли инфекция маркери- прокальцитонинли тест)нинг қўшилгани исботланган тақдирдагина тавсия қилинади.

“Ҳозирда эса, салгина тумов ёки томоқ қичиши (улар COVID-19нинг аломатлари бўлмаслиги мумкин) пайдо бўлганида фармакодинамика ва фармакокинетика қоидаларига зид равишда антибиотикларни қўллаш одатий тусга кирган. Антибиотикларни кўрсатмасиз қабул қилиш беморлар билан муросага киришишни эслатади. Бу эса касбий лаёқатсизликнинг энг юқори чўққисидир. “Ҳар эҳтимолга қарши” йўсинида қилинган кўрсатмалар беморда уни даволаётганликлари ҳақидаги тасаввур пайдо бўлиши учун керакдир”, - деди Жалол Жамилов.

Унинг сўзларига кўра, ҳақиқатан ҳам бактерияга қарши терапияга эҳтиёж пайдо бўлганида, сенергизмга риоя қилинмаган ҳолда,   ақлга сиғмайдиган ва 3-4 комбинациядан иборат бўлган, қолаверса заҳарланиш дозасидаги антибиотиклар тайинланмоқда.

“Бактериал экиш ва самарадорлигини назорат қилиш ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Сўзимнинг бошига келадиган бўлсам, бу масала нега долзарб бўлиб қолди? Биз ҳар куни COVID-19ни бошидан кечирган беморларни учратамиз. Улар бизга сийдик чиқариш йўлларининг асоратли инфекцияси бўйича мурожаат қилишади. Бактериал экишлар эса полирезистентликни кўрсатмокда. Уларнинг анамнезида антибиотикларнинг қарийб барча гуруҳлари ва мислсиз дозада ишлатилган. Бундай беморларни қандай ва нима билан даволаш мумкин?!!”. Бундай тартибсиз бактерияга қарши терапия натижасида вужудга келган нозокомиал инфекциялар билан боғлиқ муаммони айтиб ҳам ўтирмайман” , - деди шифокор.

“Ҳурматли ҳамкасблар, инфекцияни кимки даволаётган бўлса, эртага, балким бугун даволаш учун имкон қолмайди. Биз мутлақ мультирезистентликка дуч келишимиз мумкин. Пандемия эртами, кечми барибир тугайди. Бироқ, резистентлик ҳеч қаерга йўқолмайди. Кейин пайдо бўладиган муаммо коронавирусдан ҳам баттар бўлади”, - дея таъкидлади у.

Мутахассис нима қилиш кераклиги ҳақида савол берди.

Жамиловнинг фикрича, ҳаммаси оддий. Аввало, протоколга риоя қилиш, даволаш схемасини тайинлашда рационал микробга қарши терапия тамойилларига амал қилиш, беморни гапига кирмаслик, комбинацияли терапияни ва заҳира антибиотикларини тайинлашда шахсий масъулиятни ҳис этиш лозим.

“Келинг, охир-оқибат беморларимизни асрайлик ва келажакда қўлланилиши мумкин бўлган дорилар заҳирасини сақлаб қолайлик”, - дея якунлади у.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...