Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Сўнгги пайтларда Юнусобод тумани ёқимсиз ҳидларга тўлиб бормоқда. Сергелидан Юнусободгача оқава, куйган ҳид ва кимёвий моддалар таъбни бузмоқда. Ёқимсиз ҳидлар на ухлашга, на ишлашга қўйса, нима қилиш керак? Қайси идораларга мурожаат қилса, бўлади? Бундан фойда борми?
Шу саволлар билан Batafsil.uz. мухбири Давлат экология қўмитасининг атмосфера ҳавоси бошқармаси бошлиғи Азизбек Калимбетов ва Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати раҳбари Нилуфар Исохоновага мурожаат қилди.
Қаерга мурожаат қилиш мумкин?
Ёқимсиз ҳид муаммосини ҳал қилишга уринаётганларнинг биринчи хатоси –ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилишидир. Ўзбекистонда очиқ майдонда ифлосланиш манбаларига қарши курашиш учун Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси жавобгардир. Шунингдек, бу идора ҳокимият органлари ва корхоналар фаолияти устидан экологик назоратни амалга ошириш ваколатига эга.
"Давлат Экология қўмитаси инспекторини таклиф қилиш учун фуқаролар ташкилотнинг шаҳар ёки туман бўлимига расмий шикоят билан мурожаат қилишлари керак. Инспектор ҳавонинг ифлосланишини қайд қилгач, ташкилот ҳидлар чиқиши манбасини аниқлаш бўйича текширув ўтказади", - деди Тошкент ИИБ ахборот хизмати вакили Нилуфар Исохонова.
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитасига барча саволлар 1157 қисқа рақамига, 71 207-11-07 ишонч телефони орқали ёки бевосита ташкилотнинг жойлардаги тегишли бўлимларига юборилиши мумкин:
1 |
Қорақалпоғистон Республикаси |
+998 61 224-08-77 |
2 |
Андижон вилояти |
+998 74 237-04-32 |
3 |
Бухоро вилояти |
+998 65 225-31-04 |
4 |
Жиззах вилояти |
+998 72 222-40-84 |
5 |
Қашқадарё вилояти |
+998 75 221-09-59 |
6 |
Навоий вилояти |
+998 79 770-33-50 |
7 |
Наманган вилояти |
+998 69 227-96-24 |
8 |
Самарқанд вилояти |
+998 66 229-37-77 |
9 |
Сурхондарё вилояти |
+998 76 221-44-79 |
10 |
Сирдарё вилояти |
+998 67 225-12-52, |
11 |
Тошкент вилояти |
+998 67 225-12-52, |
13 |
Фарҳона вилояти |
+998 73 244-62-00 |
14 |
Хоразм вилояти |
+998 62 224-14-89 |
15 |
Тошкент |
+998 71 277-75-43 |
Ёрдамни қанча кутиш мумкин?
Шикоят ёздингизми, энди сабр қилиш керак бўлади. "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги қонунга мувофиқ, ариза ва шикоятлар давлат органи томонидан келиб тушган кундан бошлаб 15 кун ичида кўриб чиқилади. Қўшимча ўрганиш ёки текшириш талаб этилса, ариза бир ойгача кўриб чиқилиши мумкин. Бироқ, мураккаб ҳолатларда ўрганиш муддати яна бир ойга узайтирилиши мумкин. Шу ўринда муддатнинг узайтирилгани ҳақида мурожаатчи албатта хабардор қилиниши шарт. Хуллса, шикоятингиз икки ойгача кўриб чиқилиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Бирор кишига ёрдам берилганми ўзи?
Бироқ, ёқимсиз ҳид билан боғлиқ муаммолар инспекторлар томонидан ҳал қилинмайди, деб ўйламанг. Давлат Экология қўмитаси атмосфера ҳавоси бошқармаси бошлиғи Азизбек Калимбетовнинг таъкидлашича, ўтган йил давомида қўмита ва унинг ҳудудий бошқармаларига ушбу масала юзасидан 1000 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган.
Шикоятларнинг аксарияти Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти аҳолиси томонидан юборилган. Жумладан, ташкилотнинг пойтахт бўлимига 243 та мурожаат юборилган бўлиб, 28 та мурожаат бошқа ташкилотларга йўналтирилган.
Колган 215та шикоят эколог-инспекторлар томонидан ўз ваколатлари доирасида кйриб чикилган - 17 коидабузар тушунтириш суҳбати билан қутулган, 198та ҳолатда тегишли чоралар кўрилган - огоҳлантириш хатлари юборилиб, ҳавони ифлослантирганларга жарималар белгиланган. Йирик текширувлардан бири Сергели туманида ёқимсиз ҳид таркалишига айбдорларини аниклашдан иборат бўлиб, унда экологлар Салар каналига яқинида жойлашган 17 та корхонани текширишган.
Қоидабузарларни нима кутмоқда?
Экоинспекторлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 85, 86, 87 ва 88 моддаларини қўллаши мумкин.
Хусусан, ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмларни тарқатиш учун мансабдор шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан етти бараваригача (810 минг сўмдан 1.8 миллион сўмгача) жарима қилинади.
Аҳоли пунктларида атмосфера ҳавосининг ифлосланишига сабаб бўлувчи далаларда қуруқ ўт, барг ва шоҳаларни ёқиш учун фуқаролар базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача (810 минг сўмдан 1.3 миллион сўмгача), мансабдор шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача (1.3 миллион сўмдан 2.7 миллион сўмгача) жарима қилинади.
Атмосфера ифлосланиши ҳайвонлар, қушлар, балиқлар ва одамларнинг оммавий касаллиги ва ўлимига сабаб бўлса, жиноий жавобгарлик ҳам белгиланиши мумкин.
Бу сизга керакми?
Агар сиз, иссиқхона ёки ҳаётингизни заҳарлайдиган корхона билан курашишга қарор қилган бўлсангиз, узоқ курашишга тайёр бўлинг. Даставвал далиллар тўпланг, видео олинг, аҳолидан жамоавий шикоятни тайёрланг. Имзолар қанча кўп бўлса, шунча яхши,
Яна бир муҳим жиҳат - оммавий ахборот воситаларида шов-шув кўтаришга ҳаракат қилинг, муаммоингизни баён этиб, матнни Интернет-нашрлар таҳририятига юборинг.
Ишни тергов қилаётган инспекторларга кўп вақт ажратишига ва энг муҳими, биринчи жаримадан кейин ҳам корхона ёки иссиқхона ҳеч нарса бўлмагандай ҳаётингизни заҳарлашни давом эттиришига тайёр бўлинг.
Шундан сўнг, сиз ҳуқуқбузарнинг директори доимий равишда жарима тўлаш ёки пора беришдан кўра, ҳидланиш манбасини йўқ қилиш арзонроқ тушишини англамагунча, сиз шикоят ёзишни қайта ва қайта бошдан кечиришингиз керак бўлади.
Изоҳлар мавжуд емас