Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Киев вилоятидаги иссиқхонада мажбурий меҳнат шароитига ўхшаш ҳолатларда сақлаб турилган Ўзбекистон фуқаролари Ўзбекистонга қайтдилар.
19 нафар ҳамюртимиз ҳақидаги маълумот сентябрь ойида Украина оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлган (ўшанда 13 нафар ҳақида хабар берилган эди). Хабарларга кўра, Киев вилояти прокуратураси Хитой Халқ Республикаси фуқароси бошчилигидаги жиноий гуруҳни фош этган — улар мажбурлаш ва алдаш йўли билан Украина ташқарисида яшаб, турар жойи, иши йўқ ва оғир моддий аҳволда бўлган шахсларни меҳнатга жалб қилиб келган.
Ўзбекистон элчихонаси фуқароларни ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқларини тиклаш ва мамлакатдан хавфсиз чиқиб кетишларини таъминлаш бўйича тезкор чоралар кўрди. Олиб борилган музокаралар натижасида барча фуқароларга расман "жабрланувчи" мақоми берилди. Бу esa уларга нисбатан Украина қонунчилиги бўйича қандайдир жазо ёки чеклов чораларини қўллаш эҳтимолини бутунлай истисно қилди.
28 октябрь куни IOM молиявий қўллаб-қувватлови остида фуқаролар Киевдан Кишинёвга автотранспорт орқали олиб кетилган. Молдова пойтахтида улар учун хавфсиз яшаш шароитлари, озиқ-овқат ва зарур ёрдам кўрсатиш таъминланган. 2 ноябрь куни барча 19 нафар фуқаро Кишинёв–Истамбул–Урганч авиайўналиши орқали Ўзбекистонга етиб келишган.

Изоҳлар мавжуд емас