Загрузка
Загрузка
Улар ҳайратда қолдирган, ҳайрон қилган, ортидан  юришга чақирган. Ўтган давр аёлларининг портретлари нимаси билан жозибадор?
Жамият

Улар ҳайратда қолдирган, ҳайрон қилган, ортидан юришга чақирган. Ўтган давр аёлларининг портретлари нимаси билан жозибадор?

66
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўтмиш биздан қанчалик узоқ бўлса, ўтган даврларнинг гувоҳликларига мурожаат қилиш шунчалик ҳайратланарли. 8 - март Халқаро хотин-қизлар куни арафасида таҳририятимиз ўзбек аёллари тарихидаги муҳим босқичларни акс эттирган Макс Пенсон олган суратларнинг ажойиб оламига шўнғишни таклиф қилмоқда.

77272478_1234363316750946_2273664083439910912_n.jpg

Макс Пенсон (1893-1959)-ўтган аср 20-40-йилларига хос бўлган лаҳзаларни суратларда акс эттирган   шахс. У нафақат давр руҳининг йилномачиси, балки аёлларнинг портретлари орқали тарихни тақдим этган суратчи сифатида ҳам хотирада қолган. У ажойиб давр, воқеалар ва характерларни, энг муҳими,      урф – одатлар ва турмуш тарзининг кескин ўзгарганини суратга олган.

77657575.jpg

Бу расмлар саҳналаштирилган, сиёсийлаштирилган, таҳрирланган бўлсада, улар ўтмишдан келган хабар сингари ўша даврнинг ёрқин хусусиятларини намойиш этади.

41241222.jpg

Унинг ишларининг асосий мавзуларидан бири - бу юзни очиш, бош қаҳрамонлар эса паранжани ташлаган қизлардир. Ўша йилларда бу жасорат ва матонатни талаб қилган, чунки бунга журъат қилган қизлар ва аёллар ўз ҳаётларини хавф остига қўйишган. Аммо унинг фотосуратларида спортчи қизлар, парадлар ва спартакиадалар иштирокчилари ҳам тасвирланган.

1123444.jpg

Ўша пайтларда уларнинг фотосуратлари ўнлаб қизларни ҳайратда қолдирган, ҳайрон қилган ва ортидан юришга даъват этган.

Ўша йилларнинг яна бир рамзи –саводсизликка қарши курашдир. Фотосуратларда мактаб ўқувчилари ва қизлар ўқиш ва ёзишни осонлаштириш учун паранжани сал кўтариб туришибди.

1168_14154_view.jpg

Пенсоннинг фотосуратларида 40-йилларнинг долзарб мавзуси – урушга тайёргарлик ҳам акс этган. Уларнинг қаҳрамонлари - милтиқдан ўқ узаётган қизлардир. Шунингдек, у авиацияга бўлган умумий иштиёқни, учувчи-қизлар ва парашютчи-қизларни тайёрлайдиган авиаклубларнинг пайдо бўлишини тасвирлаган.

98979559.jpg

Унинг фотосуратларида биринчи ўринни, албатта, бунёдкорлик ишлари эгаллаган. Бу капиталистлар зулмидан озод бўлган эркин меҳнатни улуғлаш даври эди. Ва аёллар, албатта, бунга ўз ҳиссаларини қўшишган.

989733.jpg

Ўз ишининг устаси асарларида ўша даврнинг ҳаётини жуда аниқ акс эттирган. Айни замонамиз нуқтаи назаридан электр плиткаларини биринчи ўринга қўйиш кулгили кўринади, аммо ҳар-бир уй бекаси ўчоқ ва печлардан фойдаланаётган пайтларда, бундай қурилмага эга бўлиш катта бахт эди.

6767688.jpg

Яна бир муҳим мавзу – оила ва болалар. "Ўзбек мадоннаси" фотосурати юқори даражадаги очиқлик ва янги даврнинг рамзига айланган. Болани кўкраги билан эмизаётган аёл сурати 1937 йилда Париждаги Бутунжаҳон кўргазмасида энг юқори мукофотга сазовор бўлган.

456666.jpg

4232131231.jpg


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+