Загрузка
Загрузка
Умида Солиҳбоева плаквенил дорисининг муҳокама қилинишини  “сиёсийлаштирилган масала” деб атади
Жамият

Умида Солиҳбоева плаквенил дорисининг муҳокама қилинишини “сиёсийлаштирилган масала” деб атади

982
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. "Дори-Дармон" компанияси бошқаруви раиси Умида Солиҳбоева малярияга қарши плаквенил дорисининг муҳокамасини "сиёсийлаштирилган масала" деб атади. У бир ойдан сўнг Ўзбекистонда нархи 1.8 долларни ташкил этадиган ўзи томонидан ишлаб чиқарилиши режалаштирилган вирусга қарши препаратни тақдим этди. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари ва шифокорлар иштирокида бўлиб ўтган мазкур брифингда Умида Солиҳбоева тиббий маълумотга эга эканлигини ва у ревматология бўйича тиббиёт фанлари номзоди эканлигини эслатиб ўтди. "Плаквенил дориси - бу сиёсийлаштирилган масала", - деди у.

"Президент Трамп Оқ уй ёнида берган интервьюсида икки ҳафта давомида шунчаки плаквенил ичиб даволанганлигини айтиши биланоқ, эртаси куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бу дорини синовлардан четлатганлигини билдирди. Кейин эса “Ланцет” журналининг талқини (плавкенилнинг самарасизлиги тўғрисидаги мақолани нашр этиб, кейин уни қайтариб олди - таҳр.) бошланди. Фактларни турлича изоҳлаш кузатилмоқда", - деди Солиҳбоева.

"Дори-Дармон" раҳбари тиббий препаратлар илгари сурилаётгани тўғрисида гапирди:

"МДҲ мамлакатларидан бўлган иккита ишлаб чиқарувчи бизга “Авиган” дорисининг аналогини 10 доллардан таклиф қилишди, гарчи Японияда тайёрланган бу дорининг нархи аслида 5 доллар бўлса ҳам. Биз асл дори нархини биламиз деганимизда, бир куннинг ўзида унинг нархи 4,92 центгача тушди. Табиийки, биз таклифларни рад қилдик".

(Авиган гриппга қарши восита сифатида ишлаб чиқилган. Аммо, япон олимларининг фикрига кўра, бу коронавирусни даволашда ижобий натижаларни кўрсатган. ЖССТ томонидан уни CОВИД-19да қўллаш бўйича расмий тавсиялар йўқ - муҳар.)

Умида Солиҳбоеванинг сўзларига кўра, "Авиган"нинг аналоги бўлган “фарипиравир” препарати Ўзбекистонда локализация қилиниб, Nobel Pharmsanoat компанияси томонидан август охирида - сентябр ойининг бошларида ишлаб чиқарилади. Унинг эълон қилинган нархи - $ 1.80 ни ташкил этади.

Бундан ташқари, “Дори-Дармон” Канада сертификатига эга бўлган ва ҳар-бир таблеткасининг нархи 69 центни ташкил этадиган дори воситасини Ҳиндистондан олиб келади.

"Тушунинглар, бу фармакоиқтисодиёт. Бу инфекция янги ва тажриба босқичида турибди. Бирон бир дорининг самарадорлиги ҳақида ҳеч қандай далиллар йўқ", - деди Солиҳбоева.

"Бу ерда ўтирганларнинг барчаси яхши биладики, плаквенил йиллар давомида ревматоидли артрит ва бошқа айрим касалликларга чалинган беморларга тавсия этилади. Бу фақат малярияга қарши дори эмас. Муҳими - чоракда бир маротаба кўз шифокорига кўриниб туриш керак бўлади. Бу ерда эса энг кўпи етти кунлик даволаш ҳақида гап кетмоқда. Зарарли доза ҳақида сўз юритилмаяпти. Унинг оғирлиги 5 грамм, конвалютада эса 2 граммни ташкил этади", - дея тушунтирди у.

"Ҳукумат қарор қабул қилган ва дорини маҳаллий шифокорлар орқали тарқатмоқда. Агар кекса беморда аритмия бўлса, унга ҳеч ким плаквенил бермайди. Бироқ уни дастлабки босқичда қабул қилиш жуда муҳимдир", - деди "Дори-Дармон" раҳбари.

"Яширишнинг ҳожати йўқ - инфекция Ўзбекистонга март ойида эмас, олдинроқ келган. Италияга коронавирус декабр ойида, Ўзбекистонда эса кейинчалик келган бўлиши мумкин эмас. Ахир биз Хитойга яқинроқмиз. Аммо шунга қарамай, ҳеч қандай ваҳима ва саросима бўлгани йўқ. Шифокорлар даволашни, поликлиникалар эса фаолиятини давом эттираверди.

Агарда енгил ҳолатлар уйда даволанадиган бўлса, энг муҳими, улар жиддий бўлиб қолмасликларига эришиш керак. Бунинг учун плаквенил ва гидроксихлорохиннинг аналоглари берилади. Сабаби – улар енгил иммуносупрессив таъсирга эга.

Инфекциялар қўшилиб, юқумли пневмония билан тугаши ҳақида   гапиришмоқда. Қулоқ солинг, аҳолининг 40-45 фоизи коронавирусни оёқда юриб енгил грипп каби ўтказишмоқда. 20 фоизи касалхонага тушиши мумкин, афсуски, уларнинг 6 фоизи преморбид ҳолатда келиб қолишади.   Лекин бу ҳолат гриппдан ҳам келиб чиқиши мумкин.   Шунинг учун маҳаллий шифокорнинг эътибори зарур.

Швейцария гидроксихлорохинни даволаш протоколидан олиб ташлаганида, касалланиш ҳолатлари ва ўлимлар сони тўрт баравар кўпайди. Оқибатда 13 июнь куни дори яна протоколга киритилди", - деди Умида Солиҳбоева.

У гидроксихлорохин ёки хлорохинни расмий даволаш протоколига қўшган давлатлар рўйхатини ўқиб берди. Бунга Беларусь, Украина, Польша, Малайзия, Туркия, Грузия ва Венгрия киради. "Интернетда технология гигантлари томонидан ушбу маълумот чегаралаб қўйилмоқда. Чунки бу ҳақиқатан ҳам сиёсийлаштирилган масала ",- деди Солиҳбоева. 

"Агар Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қабул қилган бўлса, бу стандарт ҳисобланади. Ўз сайтларини очиб, аҳолини йўлдан оздирадиган баъзи башоратчиларга эмас, балки амалий шифокорларга қулоқ солиш керак", - дея хулоса қилди у.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...