Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Тадбиркор Марина Теннинг ҳисоблашича, кафенинг санитария меъёрларига риоя қилиш харажатлари ойига камида 25 миллион сўмни ташкил этади. "Бас, энди бизни коронавирусдан қутқариш керак эмас, бизни ўзингиздан қутқаринг!", - дея ҳукуматга мурожаат қилмоқда тадбиркор. Пандемия даврида тадбиркорларга ёрдам бериш ҳақидаги ўз фикрларини Марина Тен Facebookдаги ўз саҳифасида билдирган. Бу тўғрисида мухбиримиз хабар бермоқда.
Мебель ишлаб чиқарувчи компания ва Kimchi Plate паносиё таомлари кафесининг асосчиси самарасиз деб ҳисоблаган ҳукумат қарорларини санаб ўтган.
"Мамлакатимизда касаллик ва туғруқ таътили тадбиркорлар томонидан тўланади. Шунинг учун ёш болали, туғиш ёшидаги аёллар ва пенсия ёшидаги кишиларнинг расмий равишда ишга кириши ўта мураккаб",- деди Марина Тен.
У пандемия даврида бизнесни қўллаб-қувватлаш чораларини танқид қилиб, уларни самарасиз деб атади. "Масалан, меҳмонхоналар учун даромад солиғига 50 фоизлик чегирма эмиш... бу масхара қилишнинг ўзгинаси, нега энди шундай ҳам ҳисоблаб чиқилмайдиган солиқга чегирма бериш керак экан... даромад йўқ ва камида яна бир йил йил бўлмайди", - деб ҳисобламоқда тадбиркор.
Марина Теннинг таъкидлашича, меҳмонхоналар бўш қолган ва минглаб одамлар доимий моддий кўмаксиз ҳамда даромад манбаини йўқотган бир пайтда мамлакатга келганлар контейнерлардаги карантинга юборилмоқда.
У ўз бизнеси ҳақида у шундай деди: "Умумий овқатланиш жойлари гўёки угай фарзанддек".
"Олиниши мумкин бўлган ҳамма нарса - олиб қўйилди, осилиши мумкини - осиб қўйилди. Белгиланган санитария меъёрларига риоя қилиш ойига камида 25 миллион сўм талаб қилади",- деди Kimchi Plate эгаси.
"Бас, энди бизни коронавирусдан қутқариш керак эмас, бизни ўзингиздан қутқаринг!", - дея тадбиркор ўз мурожаати якунлаб, унга #спаситенасотвас хэштегини қўшиб қўйган.
Изоҳлар мавжуд емас