Қуруқ ва иссиқ ҳаво бўлади. Синоптиклар ёзнинг сўнгги ҳафтасида кутилаётган об-ҳаво прогнозини тақдим қилишган
Жамият

Қуруқ ва иссиқ ҳаво бўлади. Синоптиклар ёзнинг сўнгги ҳафтасида кутилаётган об-ҳаво прогнозини тақдим қилишган

24

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзгидромет маълумот беришича, ёзнинг охирги ҳафтасида ўзбекистонликларни қуруқ ва иссиқ об-ҳаво қаршилайди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти 

27 август куни ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 9-14 м/с тезликда эсади, 28 августда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 28-33° бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилоятлари 

Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 9-14 м/с тезликда эсади. 

28 августда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 28-29 августда 28-33°, 30 августда 30-35° бўлади. 

Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятлари 

Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади. Тошкент вилоятида Шарқий шамол 3-8 м /с гача бўлади, кечаси ҳарорат 17-19 даража, кундузи 31-33 даража бўлиши кутилмоқда. Бошқа ҳудудларда шарқий шамол 7-12 м / с тезликда эсади, кечаси ҳарорат 15-20 даража, кундузи 30-35 даража бўлади. 

28 августда айрим жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, 29-30 августда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 9-14 м/с тезликда эсади, 28 августда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 28-29 августда 27-32°, 30 августда 30-35° бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари 

Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 9-14 м/с тезликда эсади, 28 августда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 30-35° бўлади. 

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари 

27 август куни ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади. Шарқий шамол 5-10м/с тезликда эсади, кундузги ҳарорат 30-35 даража бўлиши кутилмоқда.

28-29 августда айрим жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, 30 августда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 9-14 м/с тезликда эсади, 28 августда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 августда 27-32° бўлади.

Республиканинг тоғли ва тоғолди ҳудудлари 

Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади. Шарқий шамол 9-14 м/с тезликда эсади, тунги ҳарорат 10-15 даража, кундузи 20-25 даража бўлиши кутилмоқда.

28-29 августда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, 30 августда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 9-14 м/с тезликда эсади, 28 августда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 28-29 августда 15-20°, 30 августда 18-23° бўлади.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...