Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Қурувчилар янги яшаш мавзеларида мактаб қуришга мажбур бўлади. Ҳар-бир мингта квартира учун 1.5 минг ўринли мактаб қурилиши керак бўлади. Бу ҳақида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовга ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, давлат дастурини муҳокама қилиш чоғида президент уй-жой комплексларини барпо этишда янги мактаблар қуришнинг ижобий тажрибасини барча ҳудудларга жорий этилишини ҳудудлар раҳбарлари олдига қўшимча вазифа сифатида қўйган.
“Яъни, ҳар бир янги қуриладиган хонадонга тахминан 1,5 ўқувчи ўрнини ҳисобини олиб, давлат мактаби қуриб бериш керак бўлади. Шунда тижорат мақсадларида 1000 та квартирали комплекс қурилса, 1500 ўринли давлат мактаби ҳам қуриб топширилади”, -дея маълум қилмоқда вазир ўзининг Телеграм-каналида.
Вазирнинг қўшимча қилишича, бошида қурувчи компаниянинг харажатлари кўпайгандек кўринсада, келгусида компания ушбу уйлардаги аҳоли яхши мактабга яёв чиқа олишини инобатга олиб янги квартираларини бошқа жойдаги квартираларга нисбатан яхшироқ нарҳга сота олади ва харажатларини қоплаб кетади.
“Бу эса ўз навбатида мактабларга ажратилаётган инвестиция дастуридаги мавжуд маблағлар доирасида узоқроқ ҳудудлардаги кўпроқ мактабларни капитал таъмирлашга имконият беради. Чунки вилоят марказида 1 та янги мактаб қуришга кетадиган харажат ҳисобига туманларда камида 10-15 та мактабни зўр қилиб капитал таъмирласа бўлади”, - деб таъкидламоқда вазир.
Изоҳлар мавжуд емас