Загрузка
Загрузка
Қуёшли ва ёғингарчиликсиз кунлар. Дам олиш кунлари ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво қарши олади?
Жамият

Қуёшли ва ёғингарчиликсиз кунлар. Дам олиш кунлари ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво қарши олади?

29
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Келаётган дам олиш кунлари Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда ҳаво кундузи 15 даражагача исийди, кечаси совуқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

"Ўзгидромет" прогнозларига кўра, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчилик кутилмайди ва кам булутли об-ҳаво бўлади, фақат Сурхондарё вилоятида эртага, 23 ноябрь куни баъзи жойларда камроқ ёмғир ёғиши мумкин.

Республиканинг айрим туманларида туман тушиш кутилмоқда.

Тунги ҳарорат 0-5 даража атрофида, шимолда 1 дан 3 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда. Кун давомида қуёш нурлари ҳавони 10-15 даражагача иситади. Синоптикларнинг таъкидлашича, бундай ҳарорат ноябрь ойининг ушбу кунларига хос иқлим меъёрига яқин.

Шарқий шамол енгилдан мўътадилгача эсади.

Тошкентда бугун ва дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол секундига 3-8 метрга эсиб туради. Кечаси ҳарорат 2-5 даража, кундузи 11-14 даража илиқ бўлади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...