Вазир ўринбосари нима сабабдан Ўзбекистон энг оммабоп бензин русумидан воз кечаётганини изоҳлаб берди
Жамият

Вазир ўринбосари нима сабабдан Ўзбекистон энг оммабоп бензин русумидан воз кечаётганини изоҳлаб берди

245

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Яқин йилларда Ўзбекистон энг оммабоп АИ-80 русумли бензинни ишлаб чиқаришдан воз кечмоқчи. Ушбу қарорнинг сабаби нимада, у қандай фойда келтириши, шунингдек бугун ёқилғи нархлари қандай тартибга солиниши ҳақида Batafsil.uz. мухбирига Энергетика вазирининг ўринбосари Беҳзод Нарматов гапириб берди.

"Қайд айтиш керакки, бугунги кунда АИ-80 бензини ёқилғига қўйилган кўплаб замонавий талабларига жавоб бермайди. У ўтган асрнинг 70-йилларида ишлаб чиқарила бошланган. Замонавий двигателлар АИ-90 бензинига мўлжалланган. Шу билан бирга, ишлаб чиқаришни янгилаш ва замонавий двигателларни тайёрлаш бўйича режаларимиз бор. АИ-80 нафақат автотранспорт воситаларининг техник хусусиятларини ёмонлаштириши, балки атроф-муҳитга жиддий таъсир қилиши шубҳасиздир",- деди у.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, келгуси йилларда республиканинг иккита энг йирик нефтни қайта ишлаш заводлари - Бухоро ва Фарғонадаги заводлар яқин истиқболда АИ-91 ва келажакда АИ-95 ва АИ-98 каби замонавий ёқилғини ишлаб чиқаришга ўтишади.

"Кўпчилик АИ-80 бензини энг оммабоп русум, усиз қаерга боришимиз мумкин, деб айтишади. Ўз вақтида ёқилги талаб этмаган отлар ҳақида ҳам худди шундай гаплар бўлган. Бир вақтлар ҳаттоки АИ-76 бензини шлаб чиқаришда бўлган. Аммо, технологиялар ривожланмоқда ва биз илгарилаб кетяпмиз. Бу борада экология, глобал исиш ҳақида унутмаслик лозим. Биз келажак авлодлар учун нимани қолдирамиз? Чўл ёки дарёларними, ўрмонларними? Ўзбекистон аграр давлат бўлганлиги учун глобал исиш иқтисодиётимизга катта таъсир кўрсатади. Шу боис, ҳозирдан бошлаб ушбу муаммони ҳал қилишга қўшган ҳиссамиз ҳақида ўйлашимиз керак",-деди суҳбатдошимиз.

Нарматовнинг таъкидлашича, бизнинг мамлакатимизда оддий ва осон ечимлар афзал билиниб, кўпинча оқибатлар ҳақида ўйланмайди.

"Агар биз ҳозирдан бензиннинг 500 сўмга арзон бўлгани яхши, кейин нима бўлса бўлгани деб ҳисобласак, бу мантиққа тўғри келмайди. Оддий бир мисол, 90-йилларнинг охирида автомобиль эгалари газдан умуман фойдаланишмаган. Автомобилларни газга ўтказиш жараёни бошланганида норозилар кўп эди, улар ускунани ўрнатиш қиммат эканлиги ва газ қуйиш шаҳобчалари йўқлигини айтишган эди.

Бугунга келиб эса кўпгина ҳудудларда барча машиналарнинг 90% дан ортиғи мовий ёқилғида ишлайди. Бунинг сабаби шундаки, одамлар биринчи қадамни қўйишди, кредит эвазига жиҳозларни ўрнатишди ва унинг нақадар фойдали эканлигини кўришди. Замонавий шароитда ушбу турдаги ёқилғидан фойдаланиш нафақат атроф-муҳит жиддий таъсир этмайди, балким тежаш имконини беради ва албатта фойда келтиради ", - деди у.

Беҳзод Нарматов бугунги кунда мамлакатда ёқилғи нархлари қандай шаклланаётгани ҳақида ҳам гапирди.

"Ўзбекистон бензин нархини давлат томонидан тартибга солишни бекор қилиш учун тўғри вақтни танлади. Охирги пайтларда дунёда нефть нархи сўнгги 20 йил ичида энг паст даражага тушиб қолди ва тартибга солиш жараёни аҳоли учун нисбатан оғриқсиз кечди. Агар нефть нархи 150 доллар бўлганида ушбу қарор қабул қилинганида эди, нефть маҳсулотлари нархлари кескин кўтариларди. Энди биз бозор муносабатлари йўлидан боряпмиз ва дунёдаги нархларга нисбатан мамлакатда ёқилғи нархи ўзгариб туради. Бунга барчамиз кўникишимиз керак", - деди вазир ўринбосари.

Унинг қўшимча қилишича, илгари Ўзбекистонда бензин нархи фақат ўсиб борарди. Энди эса бозор механизмлари жорий этилиши билан нархлар арзонлашмоқда. Бироқ, агар жаҳон бозорларида нефть нархи кўтарилса, бу табиий равишда мамлакатдаги бензин нархига ҳам албатта таъсир қилади.

Нарматовнинг сўзларига кўра, яқин келажакда давлатимизда технологик ривожланишнинг навбатдаги босқичи - истеъмолчилар учун ҳам, иқтисодиёт учун ҳам, атроф-муҳитни сақлаш учун фойдали бўлган электромобилларга ток тўлдириш станцияларининг кенг тармоғини қуриш бошланади.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олингШарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+