Загрузка
Загрузка
Венгрия Ўзбекистон учун атом энергетикаси бўйича мутахассисларни тайёрлайди
Жамият

Венгрия Ўзбекистон учун атом энергетикаси бўйича мутахассисларни тайёрлайди

57
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Венгрияда Ўзбекистонда бўлажак атом электр станциясига хизмат кўрсатиш учун мутахассислар тайёрланиш бошланган. Бу тўғрисида Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазири Питер Сийярто маълум қилди. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

У ўзининг Facebookида билдиришича, агар Ўзбекистон “Росатом” билан атом электр станциясини қуриш бўйича шартнома имзолайдиган бўлса, томонлар Венгрия давлатининг совутиш технологиясидан фойдаланишга келишиб олишган.

"Бу 100 миллион доллардан ортиқ шартнома бўлиб, бу тарихда Венгриядан энергетика соҳасидаги энг муҳим экспорт таъминотларидан бирига олиб келади", - деди Сийярто.

Унинг сўзларига кўра, Венгрия атом энергетикаси бўйича ўзбекистонлик мутахассисларни тайёрлашни аллақачон бошлаган.

"Биз атом энергетикаси соҳасида бир неча ўн йиллик тажрибага эга бўлганимиз сабабли,   Венгрияда ўзбекистоннинг бўлажак атом энергетикаси мутахассисларини тайёрлашни бошладик",- деб ёзган вазир.

Эслатиб ўтамизки, ўтган куни иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Венгрия ҳукуматлараро комиссиясининг тўққизинчи мажлиси доирасида Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форуми бўлиб ўтган.

Венгриянинг Ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийярто Тошкентга ташрифи чоғида Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов билан учрашган. Томонлар қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш бўйича ҳукуматлараро ҳамкорлик меморандумини имзолашган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...