"Видео монтаж қилинган". ЙҲХББ тонировкали Malibu-2 билан боғлиқ воқеага изоҳ берди
Жамият

"Видео монтаж қилинган". ЙҲХББ тонировкали Malibu-2 билан боғлиқ воқеага изоҳ берди

42

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган йўл-патруль хизмати ходимлари Malibu-2 русумли қорайтирилган автомобилда қоидабузарни қўйиб юборгани акс этган видеога изоҳ берди. Вазирликнинг тушунтиришича, видео монтаж қилинган бўлиб, ҳақиқий кўрилган чораларни акс эттирмаган: аслида ҳайдовчига нисбатан баённомалар расмийлаштирилган ва транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилган.

Воқеа 8 январь куни соат 15:45 ларда Олмазор тумани Беруний кўчасида содир бўлган. ЙПХ ходимлари давлат рақам белгиларисиз ҳаракатланаётган автомобилни тўхтатди. Текширув давомида аниқланишича, автомобилни бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари бўлмаган 23 ёшли фуқаро бошқарган. Бундан ташқари, автомобилнинг олд ойнасига кўринишни чекловчи тонировка плёнкаси суртилган.

Аниқланган қоидабузарликлар юзасидан ҳайдовчига нисбатан транспорт воситасини ҳужжатсиз бошқарганлик, давлат рақам белгиси бўлмаганлиги ва ойналардан фойдаланиш қоидаларини бузганлик (қорайтириш) учун маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Зарур ҳужжатлар расмийлаштирилгандан сўнг, автомобиль олиб қўйилди ва жарима майдончасига юборилди.

ЙҲХББнинг таъкидлашича, видеонинг монтаж қилинган қисмини эълон қилиш ички ишлар органлари ходимларини обрўсизлантириш ва қоидабузарнинг жазосиз қолиши ҳақида ёлғон тасаввур уйғотишга қаратилган. Ҳозирда мазкур видеотасвирни олган ва тарқатган фуқаронинг шахси аниқланмоқда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...