Загрузка
Загрузка
Вирусолог Дилдора Секлер гриппга қарши вакцинани қачон ишлатиш мумкинлиги  ва  унинг  қарши кўрсатмалари ҳақида  айтиб берди
Жамият

Вирусолог Дилдора Секлер гриппга қарши вакцинани қачон ишлатиш мумкинлиги ва унинг қарши кўрсатмалари ҳақида айтиб берди

1361
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Тошкент шифокорлари” гуруҳи администратори, вирусолог Дилдора Секлер гриппга қарши вакцинани қачон қўллаш мумкинлигини тушунтириб берди. Мутахассис вакцинани кимларга ўтказиш мумкин эмаслиги ва касалланиш ҳолатида нималар қилиш лозимлиги ҳақида ўз фикрини баён қилди. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.

Дилдора Секлернинг таъкидлашича, вакцина гриппдан ҳимоя қилишнинг ягона воситаси ҳисобланади. Эмлашни мавсум бошланишидан олдин, сентябрь-октябрь ойларида амалга ошириш керак. Эмлаш учун фақат жорий мавсумнинг вакцинаси қўлланилади, чунки ўтган йилгиси самарали бўлмайди.

Уч валентли вакцина барча соғлом одамларга, шу жумладан 6 ойлик гўдаклар ва кексаларга ўтказилиши мумкин. Тўрт валентли – барча катталар, 3 ёшдаги болалар ва қарияларга мўлжалланган. Ҳомиладор аёлларни эмлаш учун иккала вакцина ҳам тирик бўлмаслиги керак.

Тухум оқига аллергия ва ремиссия босқичидаги сурункали касалликларнинг мавжудлиги эмлаш учун қарши кўрсатмаларни келтириб чиқармайди.

Вакцинани иситмали беморлар ва сурункали касалликларнинг ўткир даврларида, шу жумладан аллергик касалликлари бор беморлар учун ишлатмаслик керак. Тирик вакциналарни ҳомиладор аёллар ва иммунитет танқислиги бўлган кишиларга ўтказмаслик лозим.

Эмланишни исталган вакцинация марказларида, шунингдек, мустақил равишда амалга ошириш мумкин. Грипп вакциналари дорихоналарда эркин сотилмоқда. Вакцинанинг самарадорлиги учун уни 2-8 градус ҳароратда сақлаш керак.

Эмлашдан сўнг гриппга қарши иммунитет 6 ойдан бир йилгача сақланиб қолади. ЖССТ олти ойдан кейин такроран эмлашни тавсия қилади.

Вирусологнинг фикрича, эмлаш фақат грипп вируси ва дастлаб нималарга қарши ишлаб чиқилган бўлса, шу жумладан H1N1 (парранда гриппи), H3N2 (чўчқа гриппи) генотиплари ва касалликнинг энг оғир шаклларига олиб келадиган В-туридаги штаммлардан ҳимоя қилади.

Бироқ гриппга қарши вакцина ЎРВИни қўзғатувчи бошқа вируслардан (аденовируслар, риновируслар, коронавируслар ва бошқалар) ҳимоя қилмайди. Агар эмланганидан кейин ҳам одам касал бўлиб қолса, унда бошқа вирусли инфекция ёки гриппнинг бошқа штамми бўлиши мумкин.

Назарий жиҳатдан, грипп вируси штаммларига қарши ишлаб чиқилган антитаначалар ЎРВИни келтириб чиқарувчи айрим РНК вирусларидан ҳам ҳимоя қилишлари мумкин. Бироқ, Дилдора Секлернинг фикрича, бу борада кенг қамровли тадқиқотлар олиб борилмаган ва аниқ далиллар ҳали мавжуд эмас.

Агарда ўз вақтида шифокорга мурожаат қилмасангиз ва касалликни "оёқда" ўтказиб ўз-ўзини даволаш билан шуғуллансангиз, грипп вирусининг ҳар қандай штаммлари оғир асоратларга олиб келиши мумкин.

Касал бўлганда бу ҳақида участка (даволовчи) шифокорини хабардор қилиш керак. У ўз ўрнида клиник белгиларни аниқлайди. Лаборатория хулосаси фақат Вирусология илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги Миллий грипп маркази ва СЭС вирусологик хизматлари томонидан берилиши мумкин. "Грипп" ташхисининг барча бошқа ҳолатлари асосли бўла олмайди.

Грипп тасдиқланган ҳолатларда ЖССТ тавсия қилган ва вирусга бевосита таъсир кўрсатадиган “Тамифлю" ("Озельтамивир") ва "Реленза" ("Занамивир") дориларидан фойдаланиш мумкин.  

Махсус даволаш билан бирга, кўп суюқлиқ истеъмол қилиш, витаминлар (Д, C, руҳ, селен, магний ва бошқалар) қабул қилиш, ётоқ режимига риоя қилиш ва симптоматик даволаш талаб қилинади. Хонани намлаш ва шамоллатиб туриш, бошқа оила аъзоларига юктирмаслик учун профилактик чораларга амал қилиш керак.

Ҳар қандай ўткир респираторли вирусли инфекцияларни даволашда Covid-19нинг енгил шакли учун мўлжалланган тавсияларга амал қилиш мумкин.

Аввалроқ, жорий мавсумда мамлакатимизга гриппнинг тўртта янги варианти келиши мумкинлиги ва коронавирус билан микст-инфекция олиш хавфи ҳам борлиги ҳақида ёзган эдик.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...