Загрузка
Загрузка
Йўл патруль хизматининг  қатъиятли инспектори ижтимоий тармоқларнинг қаҳрамонига айланди. Видео
Жамият

Йўл патруль хизматининг қатъиятли инспектори ижтимоий тармоқларнинг қаҳрамонига айланди. Видео

35
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бухородаги йўл патруль хизмати инспектори ҳуқуқбузарнинг "нуфузли" таниши билан суҳбатдан бош тортгани учун мукофотланган. Ҳалол хизмати учун Бухоро вилояти ИИББ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи инспекторга пул мукофотини топширган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Видеога Бухоро вилояти Ғиждувон тумани йўл-патрул хизмати инспектори Суннат Эргашев тушган. У потенциал порадан қатъиян воз кечган ва шу билан ҳуқуқбузарга жавобгарликдан қочиш мумкин эмаслигини аниқ кўрсатиб берган.

Мукофотлаш Бухоро вилояти ЙҲХХ бошлиғи томонидан шахсий таркиб учун ташкил этилган тантанали тадбирда бўлиб ўтган. 

  

Суннат Эргашев ўз бурчига виждонан муносабатда бўлгани ва ҳамкасбларига ўрнак кўрсатгани учун уч миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланган.

Эслатиб ўтамизкм, "Пора берувчини топшир ва мукофот ол" танлови 2021 йилда бошланган эди. Ўшанда Тошкент вилоятидаги кадастр бўлими ходими пора олишдан бош тортган ва унга тенг миқдорда 10 миллион сўм мукофот берилганди. Ўша йилнинг май ойида худди шу ҳаракат учун ИИБнинг икки нафар ходими ҳам мукофот билан тақдирланган.

P.S. Бундай ходимлар кўпайиб бораверсин. Биз ўз ишини виждонан бажараётганларни жамиятга кўрсатишдан чарчамаймиз, дея хабар   бермоқда Бухоро вилояти ИИББ.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...