Загрузка
Загрузка
Яхмалак йўллар ва туман. Синоптиклар дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво прогнозини беришган
Жамият

Яхмалак йўллар ва туман. Синоптиклар дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво прогнозини беришган

56
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Дам олиш кунлари Ўзбекистонда совуқ бўлиши кутилмоқда. Айрим жойларда қор ва ёмғир ёғади, шунингдек, йўллар яхмалак бўлиши ва туман тушиши мумкин. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, Бугун республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва куннинг иккинчи ярмида Навоий вилоятининг баъзи жойларида жадаллиги асосан бироз бўлган ёмғир ёғади, шимолда қорга айланиши мумкин. 

Эртага 14 декабрда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда ёмғир ва қор кузатилади.

Тошкент, Сирдарё вилоятларида фақат кечқурун бироз ёмғир ёғиши мумкин. Сурхондарё вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. 

13-14 декабр кунлари ҳаво ҳарорати кечалари 0-5 даража илиқ, кундуз кунлари 7-12 даража илиқ, баъзи жойларда 15 даража илиққача, шимолда 2-7 даража илиқ атрофида бўлади. 

15 декабрда Ўзбекистон ҳудудига шимоли-ғарбдан нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Республика ҳудудида ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, баъзи жойларда кучли бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз қор ёғади. 

Ҳаво ҳарорати кечаси ва эрталаб 0-5 даража илиқ бўлади, кундузи 3 даража совуққача пасаяди, шимолда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади. 

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, 15-16 декабрда айрим жойларда баъзида 20-25 м/с гача кучайиши мумкин. 

15-16 декабрда йўлларда яхмалак кузатилади. Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин. 

Тошкентда 13-14 декабрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди, фақат 14 декабрда кечқурун бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечалари 3-5 даража илиқ, кундуз кунлари 10-12 даража илиқ бўлади. 

15 декабрда ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади. Шамол тезлиги 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва эрталаб

1-3 даража илиқ бўлади, кундузи 1-3 даража совуққача пасаяди. 

16-17 декабр кунлари ҳаво ҳарорати кечалари 8-13 даража совуққача, баъзи жойларда 15 даража совуққача, кундуз кунлари 0-5 даража совуққача пасайиши кутилмоқа.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...