Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентнинг Яккасарой тумани Глинка кўчасида 70 миллион долларлик бизнес-марказлар, меҳмонхона, хизмат кўрсатиш ва турар жой объектларидан иборат мажмуа қурилади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Яккасарой тумани хокимлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, бу ҳақда туман хокими Нилуфар Аллабергенова ўтказган йирик чет эл инвесторлари ва Griffin Development қурилиш компанияси вакиллари билан бўлган учрашувда айтиб ўтилган.
Йирик инвестиция лойиҳаси Глинка кўчасидаги 37, 39, 41-уйлар атрофида 16 қаватли учта бизнес-марказ, замонавий меҳмонхона, хизмат кўрсатиш объектлари ва қулай инфратузилмали турар жойлар қуришни кўзда тутади.
Қурилиш майдони 0,63 гектарни ва чет эл инвестициялари миқдори эса 70 миллион долларни ташкил этади .
Инвесторлар лойиҳа рендерларини, асосий жиҳатлари, амалга ошириш босқичлари ва кутилган натижалар ҳақидаги маълумотларни тақдим этишган. Айтилишича, лойиҳани амалга ошириш янги иш ўринлари ҳисобидан аҳолини билан таъминлашга даражаси ошади.
Эслатиб ўтамизки, яқинда Мирзо-Улугбек тумани маъмурияти, қурувчи ва "Боғимайдон" аҳолиси ўртасида уйлар ёнидаги ҳудудда кўп қаватли “Маҳалла” маркази қурилиши билан боғлиқ можаро келиб чиққан.
Изоҳлар мавжуд емас