Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Пойтахтда 21 апрель куни баъзи кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади. Шу даврда иккита марафон ўтказилади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Чекловлар 04: 30 дан 14: 00 гача давом этади.
Марафончилар Ислом Каримов кўчасининг Афросиёб кўчаси билан кесишган жойида бошланиб, Афросиёб бўйлаб Ойбек кўчасигача, кейин Нукус кўчаси бўйлаб Абдулла Қодирий кўчасигача, ундан Зарқайнар ва Қорасарой кўчаларигача ва Абдулла Қодирий кўчасидан орқага югурилади.
Шунингдек, марафон Шаҳрисабз, Амир Темур ва Шароф Рашидов кўчаларида ўтказилади.
Эслатиб ўтамизки, Кичик ҳалқа йўлининг бир қисми ҳам бир ҳафта давомида тўсиб қўйилмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас