Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Август ойи охирида президентга "Янги Тошкент" мастер-режаси концепцияси тақдим этилган. Режаларга кўра, бу ерда Марказий Осиёдаги энг баланд осмонўпар бино пайдо бўлиши керак ва янги шаҳарнинг умумий майдони Барселона ҳудудидан икки баравар катта бўлади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Урбанист Искандар Солиев ўз Телеграм каналида мастер-режа концепсиясини шарҳлаб, лойиҳанинг бир нечта рендерларини кўрсатган.
Муаллифнинг ёзишича, тан олиш керакки, лойиҳачилар жуда катта ишни амалга оширишган, чиройли фотосуратлар, ҳисоб-китобларни тайёрлашган, яшил ва хавф-хатарларга чидамли шаҳар ҳақида айтиб беришган.
Режага кўра, “Янги Тошкент” марказий Осиёдаги энг баланд осмонўпар бинога эга бўлади. Шунингдек, бу ерда бир нечта кўллар яратилади, улар Миллий боғдаги кўлдан бир неча баравар йирик бўлади.
Қизиғи шундаки, "Янги Тошкент" ҳозирги Барселонадан каттароқ майдонга эга бўлади. Маълумот учун: Барселонанинг майдони 101,9 кв км, Тошкентнинг майдони 449 кв. км, янги Тошкентнинг майдони 200 кв. километрни ташкил қилади, аммо 2045 йилда атиги 60 кв. км. майдон қурилади холос.
Шунингдек, бу ерда:
-
50-60 га яқин янги кўприклар
-
асосий йўлларда йўл ўтказгичлари
-
тўртта метро линияси.
-
олтита трамвай линияси қурилади.
“Барча мақсадлар юксак танланган. Аммо 2045 йилга бориб Барселонани ортда қолдирадиган шаҳарни қуриш учун мамлакат қанчалик ривожланган бўлиши керак? Биз буни уддалай оламизми ёки яна «намунали» қишлоқлар қурамизми?
“Юқоридаги барча лойиҳалар Ўзбекистонда таълим ва бошқа ижтимоий муаммолар бир вақтнинг ўзида ҳал қилинсагина муҳим аҳамият касб этади", – деди Искандар Солиев.
Изоҳлар мавжуд емас