Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 1970 йилдан 2020 йилгача сайёрадаги ёввойи ҳайвонлар популяциясининг ўртача сони ҳалокатли даражада 70% дан кўпроққа камайган.
Бундай маълумотлар Бутунжаҳон ёввойи табиат жамғармаси (WWФ) томонидан ўтказилган тадқиқотда келтирилган. У 5,5 мингга яқин ҳайвон турларининг популятциясини батафсил таҳлил қилишга асосланган. Бутун дунё бўйлаб ёввойи ҳайвонлар популяциясининг камайишини акс эттирувчи аянчли статистиканинг асосий сабаби инсон фаолияти билан боғлиқ.
Тадқиқотга кўра, ёввойи табиат учун энг катта таҳдид инсон озиқ-овқат тизими томонидан келиб чиқадиган яшаш жойларининг бузилиши ва йўқолишидир. Улардан кейин ҳаддан ташқари эксплуатация, инвазив (тажовузкор) турлар ва касалликлар келтирилган.
Маълум бўлишича, Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзасидаги фауна популяцияси энг кўп зарар кўрган, яъни 95%ни ташкил қилади. Европа ва Марказий Осиёда бу кўрсаткич 35% ни ташкил этди – чунки у ерда ёввойи табиатга жиддий таъсир 1970 йилгача содир бўлган.
Олимларнинг таъкидлашича, дунё одамлар ва ҳайвонлар учун жиддий хавф туғдирадиган ва сайёрамизнинг ҳаётни қўллаб-қувватлаш тизимларига тузатиб бўлмайдиган зарар етказиши мумкин бўлган ва қайтариб бўлмайдиган бурилиш нуқталарига яқинлашмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас