Загрузка
Загрузка
Ёғингарчилик ва совуқ. Синоптиклар дам олиш кунлари Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумот беришмоқда
Жамият

Ёғингарчилик ва совуқ. Синоптиклар дам олиш кунлари Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумот беришмоқда

29
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Синоптикларнинг хабарига кўра, шанба куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво кутилмоқда. Бироқ, якшанба куни ёмғир ва қор ёғиши мумкин, ҳарорат эса пасаяди. Бу ҳақда мухбиримиз маълум қилмоқда.

“Ўзгидромет” билдиришича, Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Навоий вилояти шимолида бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Сурхондарё, Тошкент, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Шанба куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади.

Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг шимоли-ғарбий ҳудудларидан ташқари) якшанба куни ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.

Бугун ва эртага кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 7-10 даража илиққача исийди. Якшанба куни кундузги ҳарорат 3-6 даража илиққача пасаяди. Ҳарорат асосан кечалари 0-5 даража илиқ бўлади.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 16 феврал – якшанба куни айрим жойларда 13-18 м/с гача кучаяди.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Тошкентда бугун бироз ёмғир ёғиши мумкин. Эртага 15 феврал куни ёғингарчилик кутилмайди. 16 февралда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади.

Бугун ва эртага кундузи ҳарорат 7-10 даража илиқ бўлади. 16 феврал- якшанба куни 3-6 даража илиққача пасаяди. Ҳарорат асосан кечалари 0-3 даража илиқ бўлади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...