Загрузка
Загрузка
Ёғингарчиликсиз ва совуқ. Синоптиклар қишнинг дастлабки ҳафтасида кутилаётган об-ҳаво прогнозини тақдим қилишган
Жамият

Ёғингарчиликсиз ва совуқ. Синоптиклар қишнинг дастлабки ҳафтасида кутилаётган об-ҳаво прогнозини тақдим қилишган

25
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Кириб келган иш ҳафтаси давомида Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ҳарорат нолдан пастга тушади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

“Ўзгидромет” маълумотига кўра, 2-6 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Тошкент, Наманган вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 5 декабрда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кечалари 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундуз кунлари 5-10 даража илиқ, шимолда кечалари 3-8 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража илиқ атрофида бўлади.

Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мукин.

2-6 декабрь кунлари Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат асосан кечалари 1 даража совуқ ва 1 даража илиқ, кундуз кунлари 6-9 даража илиқ бўлади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...