Загрузка
Загрузка
“Ёғли” жой. “Пойтахт” савдо маркази ёнидаги собиқ автомобиллар турар жойининг ўрнида қурилаётган бино атрофидаги машмашалар
Жамият

“Ёғли” жой. “Пойтахт” савдо маркази ёнидаги собиқ автомобиллар турар жойининг ўрнида қурилаётган бино атрофидаги машмашалар

423
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда қурилаётган объектлар сони йил сайин ортиб бормоқда. Шу билан бирга, янги лойиҳаларда машиналар учун турар жойга бўлган юқори эҳтиёж, яшил майдончаларни сақлаб қолиш ва бошқа шу каби муҳим омиллар ҳар доим ҳам ҳисобга олинмайди. Бу эса ўз ўрнида аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Зеро, борган сари шаҳар ноқулай ва ёпиқ бетон қутига айланмоқда.

Сўнгги вақтларда пойтахтнинг Миробод туманидаги Матбуотчилар кўчасида янги савдо ва маъмурий биносининг қурилиши энг шов-шувли ҳолатлардан биридир. Бу шаҳарнинг жуда машҳур жой ҳисобланиб – унда машҳур Бродвей, “Пойтахт” савдо маркази, Рус академик драма театри, ёшлар орасида оммабоп кафе ва санъат галереялари, сўнгги воқеалар билан машҳур бўлган ЦУМ яқинидаги боғ, шунингдек, кўплаб давлат ва савдо ташкилотлари жойлашган.

Бу ерда илгари ҳам машиналар турар жойи билан боғлиқ муаммолар бор эди. Энг яқин жойлашган машиналар турар жойи жойлашган ҳудуд чехиялик инвесторларга берилгани маълум бўлгач, одамлар пойтахт ҳокимлигининг қароридан яна норози бўлишди. Шуниси ғазабланарлики, инвестор нафақат жамоат машиналар турар жойини тортиб олган, балким ҳудудга туташ бўлган боғнинг ҳам бир қисмини ҳам эгаллаган ва девор билан ўраган.

Кейинчалик инвестор ўзига “ноль” қиймати билан берилган ерни сотиб улгурганлиги, у ерда бир нечта компаниялар ишлаётгани ҳақидаги шов-шувлар пайдо бўлди. Batafsil.uz. мухбири пойтахтнинг энг “ёғли” ер участкаларидан бирида ўзи нималар бўлаётгани билан қизиқиб кўрди.

Таҳририят томонидан бу масалада хокимиятга сўров юборилди. Қизиғи шундаки, ҳокимлик ўз навбатида бизни инвесторнинг ўзига йўналтирди. Афсуски, унинг ёзма жавобларини тафсилотларга бой бўлмайди. Инвестор вакилларидан тўғридан-тўғри жавоб олишга бўлган уринишлар ҳам самарасиз бўлиб чиқди. Компаниянинг маркетинг бўлими вакили иш кўплиги баҳонасида тахминан бир ҳафта давомида бизни овора қилиб, ваъда қилинган изоҳ ўрнига аудио хабар билан чеклана қолди. Хабарда эса бу объект хусусида ёзиш нима учун кераклиги ва нега айнан уларга мурожаат қилаётганимиз акс этган холос.

Шундай бўлсада, ҳокимлик илтимосига кўра инвестор томонидан тақдим этилган ёзма жавобдан жуда қизиқарли манзара юзага келмоқда. Келинг, бирин- кетин кўриб чиқайлик.

Тахминан икки йил аввал, 2019 йилнинг 28 мартида хокимнинг қарори билан Матбуотчилар кўчасидаги 0.23 гектар ер участкаси чехиялик IMP NEW PAY инвестори учун ажратилиб, инвестор камида 25 миллион доллар сармоя киритиш мажбуриятини олган. Шу билан бирга, қурилишга ўхшаб кетадиган ишлар, яъни девор қурилиши фақат ўтган йилнинг май ойида бошланган эди. Бу ерда дастлабки ва жуда адолатли саволлар келиб чиқмоқда - қандай қилиб ҳеч кимга номаълум ва устав фонди бор-йўғи 1 минг крона (тахминан 40доллар) бўлган инвестор бундай ажойиб ҳудудни олишга муваффақ бўлган? У арзимаган устав капитали билан ҳашаматли бинони қуриш учун бунча пулни қаердан олди? Балким Чехия фирмаси айрим “окалар”га тегишлидир?

Чехия Республикасида рўйхатдан ўтган сайтда компания саҳифасини очишингиз биланоқ, ҳамма нарса равшан бўлади. Компаниянинг асосий таъсисчиси 95 фоиз улушга эга ўзбекистонлик Исроил Юнусов экан! Гап йўқ - ҳақиқий хорижий инвестор.

Бу борада Бош прокуратура ва Коррупцияга қарши курашиш Агентлигига қаратилган ҳам саволлар туғилади - устав капитали 40 доллардан ошмайдиган инвесторга ерни ўтказиш схемаси ички қонунчилик нуқтаи назаридан қанчалик тўғри бўлса? Ахир у 25 миллион долларга тенг сармоя киритиши керак эдику? Бундай компания объект қурилишини бошқариш учун тегишли ваколатларга эгами? Эртага Тошкент марказида яна бирта қулаб тушадиган объект барпо этилмасмикан? 95 фоизи Ўзбекистон фуқаросига қарашли хорижий инвесторга ер бериш қанчалик қонуний? Эҳтимол, бу схемани текшириб кўриш керакдир?

Яна бир муҳим жиҳат - илгарироқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Фурқат Махмудхўжаев журналистларга берган интервьюсида бу ерда тўққиз қаватлик бино, унинг биринчи, иккинчи ва учинчи қаватларида савдо дўконлари, юқори қаватларида эса офислар қурилиши режалаштирилаётганини маълум қилган эди. Қурилган бинода савдо мажмуаси, “очиқ ҳаводаги” офислар, шунингдек, 250 ўринли уч даражали ер ости автомобиллар турар жойи ( айни пайтдаги 180 ўринлининг ўрнида) бўлиши керак.

Компания берган жавобга асосланиб айтиш мумкинки, лойиҳа бироз қайта кўриб чиқилган ёки асл маълумот тўғри бўлмаган.

"”Пойтахт” савдо маркази яқинидаги собиқ автомобиллар турар жойининг ўрнида биз томондан беш қаватли тижорат ва маъмурий бино қурилиши режалаштирилиб, унинг уч даражали ертўла қаватида машиналар учун турар жой барпо қилинади. Инвестиция шартномаси бўйича мажбуриятларимиз шартнома шартларига кўра, босқичма-босқич бажарилмоқда", - дея бизга маълум қилмоқда IMP NEW PAY.

Шунингдек, компания ернинг бир қисми қайта сотилгани ва дарахтлар кесиб ташлангани ҳақидаги миш-мишларни рад этган.

"Инвестиция шартномасига кўра, биз ажратилган ер участкасини сотиш ваколатига эга эмасмиз. Ён-атрофимиздаги дарахтлар ҳам кесилгани йўқ", - дея таъкидлади компания.

Хорижлик инвестор бизга жавоб бергани шундан иборат холос. Шундай қилиб, бу қурувчи ҳақиқатан ким эканлиги, фуқаролар машиналар турар жойидан қачон фойдалана олишлари номаълумлигича қолмоқда. Қурилиши режалаштирилаётган савдо-маъмурий биноси ходимлари ва ташриф буюрувчиларининг машиналари бунга имкон қолдириши ҳам даргумон. Ваколатли тузилма масъуллари ерни бундай ажратиш схемасига бир эътибор беришса, яхши бўларди. Акс ҳолда арзимас устав капиталига эга номаълум фирмалар ерни қандай қилиб эгаллашлари тушунарсиз бўлиб қолаверади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...