Загрузка
Загрузка
Ёмғир, қор ва совуқ. Синоптиклар жорий ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумотини беришган
Жамият

Ёмғир, қор ва совуқ. Синоптиклар жорий ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумотини беришган

38
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Жорий ҳафтада Ўзбекистонда ёмғир, қор ва кескин совуқлашиш кутилмоқда. Айрим жойларда ҳаво ҳарорати минус 13 даражагача тушади, шамол кучайиши мумкин. Тошкентда ҳаво ўзгарувчан, ёнғингарчилик ва совуқ бўлади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

“Ўзгидромет” прогнозига кўра, бугун Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди, кундузи ҳаво ҳарорати 7-12даражагача, жанубий ҳудудларда баъзи жойларда 15 даражагача илиқ бўлади. Шамол тезлиги айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. 

Эртага республикамизнинг катта қисмида ёмғир ёғади, шимолда қорга айланади. Айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик бўлиши мумкин. Фақат Фарғона водийси ҳудудларида ёғингарчилик эҳтимоли паст. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10даража илиқ бўлади.

Чоршанба куни мамлакатимиз ҳудудига Волга бўйидан нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши, Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлиши кутилмоқда, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқдан ошмайди. 

Пайшанба куни куннинг биринчи ярмида республиканинг фақат марказий ва шарқий ҳудудларида қор ёғиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи, 2 даража совуқ-3 даража илиққача, шимолий ҳудудларда кечаси 8-13 даражагача совуқ, кундузи 0-5 даража совуққача пасайиши кутилмоқда.

Жума куни Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража совуқдан ошмайди, кундузи 2-7даража илиққача, шимолда кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ- 3 даража илиқ бўлади. 

Ҳафта давомида республика бўйлаб туман тушиши мумкин. 

Шамол шарқдан ғарбга ўзгариб турган ҳолда 7-12 м/с тезликда эсади, 21-23 январ кунлари айрим жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. 21-22 январ кунлари 20-23 м/с гача кучайиши мумкин. 

Тошкентда бугун ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати 10-12 даражагача илиқ бўлади. Эртага вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин, ҳаво ҳарорати кечаси 2-4 даража илиқ, кундузи 8-10даража илиқ бўлади.

Чоршанба 22 январь куни ёмғир ёғиши, қорга айланиши кутилмоқда, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол тезлиги 12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Кечаси ва кундузи ҳаво ҳарорати 1-3даража илиқ бўлади. 

Пайшанба куни кечаси ва эрталаб қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 4-6 даража совуқ, кундузи 1даража совуқ-1 даража илиқ бўлади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...