Загрузка
Загрузка
Ёмғир, туман ва совуқ. Жорий ҳафтада ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда
Жамият

Ёмғир, туман ва совуқ. Жорий ҳафтада ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда

29
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бу ҳафта Ўзбекистоннинг бир қанча ҳудудларида ёмғир ёғиши, туман тушиши ва ҳароратнинг пасайиши кутилмоқда.

Ўзгидромет маълумотларига кўра, 13 ноябрь куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси 0-5 даража, баъзи жойларда 2 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда. 13-14 ноябрь кунлари тушдан кейин 5-10 илиқ, 15 ноябрда 8-13 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди, туман бўлиши мумкин. Кечаси ҳарорат 0 дан 6 даражагача совуқ бўлади. 13-14 ноябрь кунлари тушдан кейин 3-8 илиқ, 15 ноябрда 5-10 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида 13 ноябрда ёмғир ёғиши мумкин, 14-15 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, айрим жойларда туман бўлиши мумкин. Кечаси ҳарорат 2 даражагача совуқ, кундузи 15 даражагача илик бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 13 ноябрь куни ўзгарувчан об-ҳаво кутилмоқда, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Кечаси 2-9 даража илиқ, кундузи 17 даражагача илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 14 ноябрь куни кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши мумкин, кейин ёғингарчилик тўхтайди. Кечаси ҳарорат 0-5 илиқ, кундузи 5-12 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларига келсак, 13-14 ноябрь кунлари ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик, 15 ноябрда   эса ҳаво ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда. Кечаси ҳарорат 6 даражагача совуқ, кундузи эса 8 даражагача илиқ бўлади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...