Загрузка
Загрузка
Ёмғир ва ҳароратнинг кескин пасайиши. Синоптиклар фавқулодда огоҳлантириш билан  чиқишган
Жамият

Ёмғир ва ҳароратнинг кескин пасайиши. Синоптиклар фавқулодда огоҳлантириш билан чиқишган

75
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Яқин кунларда Ўзбекистон бўйлаб совуқ ва нам ҳаво массаси тарқалади. Ўзбекистонликларни ёмғир ва ҳавонинг кескин совиши кутмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Ўзгидромет директори Шерзодхўжа Ҳабибуллоҳўжа бу тўғрисида Facebook даги ўз саҳифасида маълум қилган.

Хусусан, 13 октабрь куни совуқ ва нам ҳаво массаси Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига бостириб кириши кутилмоқда, 14-17 октябрь кунлари масса мамлакатнинг қолган қисмини қамраб олади.

Бу кунларда тунги ҳарорат аста – секин 3-8 даражага, шимолий ҳудудларда 0-2 даражагача совуқ бўлади. Кун давомида ҳаво 13-18 даражагача қизийди.

13-15 октябрь кунлари республика бўйлаб ёмғир ёғиши кутилмоқда. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида кучли ёғингарчилик бўлиши мумкин, баланд тоғларда – қорга айланиши кутилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...