ЮНЕСКО Ўзбекистон ҳукумати Бухорода олдиндан огоҳлантирмасдан ва баҳолашсиз ҳеч нарса қурмаслигига умид қилмоқда
Жамият

ЮНЕСКО Ўзбекистон ҳукумати Бухорода олдиндан огоҳлантирмасдан ва баҳолашсиз ҳеч нарса қурмаслигига умид қилмоқда

48

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ЮНЕСКО Бухоро буфер зонасидаги "потенциал қурилиш режалари" атрофидаги вазият бўйича тушунтириш олиш учун Ўзбекистон ҳукуматига мурожаат қилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Ташкилот Бухородаги маданий-тарихий обидаларнинг сақланиш ҳолатини ва уларнинг ўрнида қурилиши мумкин бўлган режалар юзасидан жамоатчилик фикрини диққат билан кузатиб бораётганини маълум қилган.

Жаҳон мероси маркази қўшимча маълумот олиш ва вазият бўйича тушунтириш олиш учун Ўзбекистон мутасаддилари билан боғланган.

Мутахассислар ҳукумат Жаҳон мероси Конвенцияси талабларини қондириш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришига ва Жаҳон мероси қўмитасининг 2024 йил июл ойида бўлиб ўтган навбатдаги сессиясида огоҳлантирмасдан ва баҳоламасдан ҳеч қандай бузиш ва қурилиш лойиҳаларини амалга оширмаслигига умид қилмоқда.

Шу билан бирга, ташкилот ушбу объектнинг бебаҳо қийматини сақлаб қолиш учун ҳар доим эксперт билимлари ва ёрдамини тақдим этишга тайёрлигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамизки, ҳозирги вақтда Бухорода ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси буфер муҳофаза зонаси ҳудудидаги бинолар бузилмоқда. Бу ерда "Боқий Бухоро" сунъий сайёҳлик марказини қуриш режалаштирилган.

Нисбатан янги спорт мажмуаси, шунингдек, шаҳар ҳокимлиги биноси ва Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаби бузилмоқда. Alerte Héritage маданий мерос обсерваторияси бузилиш иш режаси ЮНЕСКО билан келишилишидан олдин бошланганини таъкидлаган.

Таъкидлаш лозимки, куни кеча ЮНЕСКО Самарқанддаги "Ипак йўли" халқаро туризм ва маданий мерос университетида кафедра очиши маълум бўлган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+