Загрузка
Загрузка
Зангиота аҳолиси Бўзсув каналининг ёқимсиз ҳидидан яна шикоятда: ҳокимият муаммони Наврўзгача ҳал қилишга ваъда бермоқда
Жамият

Зангиота аҳолиси Бўзсув каналининг ёқимсиз ҳидидан яна шикоятда: ҳокимият муаммони Наврўзгача ҳал қилишга ваъда бермоқда

2154
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Тошкент вилояти Зангиота тумани аҳолиси Бўзсув каналидан келаётган ёқимсиз ҳид бўйича шикоят қилишни давом этмоқда. Ҳокимлик муаммони каналда жойлашган ГЭС реконструкцияси тугагач, Наврўзга қадар ҳал этишни ваъда қилди. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

Пойтахт ҳокимлиги матбуот- хизмати эслатиб ўтишича, ёз ойларида шаҳар аҳолиси ўз норозилигини билдирган эди. Иссиқ ойларда каналдаги сув сатҳи пасайиб, аэрация станциясидан оқиб чиқадиган сув улуши ошган.

Айни пайтда станция кунига 750 минг кубометр сувни қайта ишламоқда. Лекин электр станциясига сув оқадиган каналнинг бир қисми ёпиқ. Оқимнинг пасайиши қолдиқларни келтириб чиқариб, ранг ва ҳиднинг ёмонлашишига сабаб бўлмоқда.

Зангиота тумани аҳолиси аэрация станциясига таклиф қилиниб, уларга ишнинг барча босқичлари намойиш қилинди.

Станция Тошкентнинг учта оқава иншоотларидан биридир. У бешта туманга хизмат кўрсатиб, ҳар куни 730-770 минг куб метр сув қабул қилади. Тозалашдан кейин сув механик ва биологик қайта ишлов бериш ва зарарсизлантиришдан ўтади. Шаҳар хокимлиги вакилларининг таъкидлашича, станциянинг ўзида сувдан ёқимсиз ҳид келмайди.

14-ГЭС раҳбари Баҳром Мирходжиевнинг сўзларига кўра, “Бўзсув” ГЭС каскади ГЕС-14 тозалаш иншоотларидан икки километр қуйида жойлашган. “У ерда Хитой компанияси иштирокида модернизациялаш ишлари олиб борилмоқда. Биринчи агрегат Наврўз арафасида ишга туширилади. Шундан сўнг, канал ичидаги оқим тезлашиб, ёқимсиз ҳид муаммоси ҳал қилинади”-, деб ваъда берди Мирходжиев.

ГЭС қувватининг оширилишига ҳам эришилади. Илгари генераторнинг қуввати 8,5 мегаватт бўлган бўлса, 7,5 мегаватт қувватга эга иккита янги генератор ўрнатилиши натижасида умумий ишлаб чиқариш ҳажми 15 мегаваттга етказилади.

"Сувсоз" давлат унитар корхонаси бошқарма бошлиғи Мақсуд Аббосхоновнинг айтишича, каналдаги микроблар сонини камайтириш учун қўшимча хлорлаш талаб этилади. Эндиликда каналда хлорли зарарсизлантириш учун жиҳозлар ўрнатилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...