Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон "Бірлестік – 2024" (бирлашиш) халқаро ҳарбий машқларда иштирок этади. Улар июль ойида Қозоғистоннинг Мангистау вилоятида бўлиб ўтади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Ўзбекистондан ташқари, “Оймаша” полигони ва Каспий денгизи акваториясидаги машқларда Озарбайжон, Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон ҳам қатнашади.
Иштирокчилар тун шароитида денгиздаги эпизодларни ва десантнинг қўнишини машқ қилишади.
Эслатиб ўтамизки, февраль ойида Ўзбекистон ҳарбийлари Покистонда бўлиб ўтган машғулотларда қатнашдилар.
Изоҳлар мавжуд емас