Ўзбекистон аста-секин янги карантинга қараб бормоқда
Жамият

Ўзбекистон аста-секин янги карантинга қараб бормоқда

1088

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Соғлиқни сақлаш вазирлиги статистикасига кўра, Ўзбекистон аста-секин коронавирус қаърига ботиб бормоқда. Қолаверса, ҳеч ким бу статистикага аллақачон ишонмай қўйди. Атрофга бир назар ташлаб, вазирлик расман хабар берганидан кўра касаллар анча кўпроқ эканлигига гувоҳ бўлиш мумкин. Бу ҳақида Batafsil.uz колумнисти Денис Довлатов маълум қилмоқда.

Бугун мамлакатда шундай бир вазият юзага келганки, қабул қилинган ҳар қандай қарор ёмон бўлиб чиқади. Кишиларимизнинг ниқобни иякда тақиб юриши ва юзлаб меҳмонлар иштирокида тўйлар ўтказишга бўлган иштиёқини инобатга олсак, июль ойидагидек соғлиқ сақлаш тизимининг деярли тўхтаб қолиши гап эмас. Тез ёрдам машинасини кутиб ёрдам ололмаган кишиларнинг нидоларини ҳаммамиз яхши эслаймиз.

Бундай вазиятда ҳокимият юзлаб ўлаётган одамлар, шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги ғазабга тўла ўн минглаб постларга кўз юма олмайди. Июль ойида нима бўлганини бир эсланг. Қоронавирус ҳукм сураётган даврда Facebookнинг ишлашида муаммолар юзага келди. Айнан шу ижтимоий тармоқ соғлиқни сақлаш вазирлигига нисбатан оммавий “тошбўрон” майдончасига айланди. Унда шифокорлар етиб келмаганлиги оқибатида уйда вафот этганлар ҳақидаги қайғули хабарлар чоп этила бошлади. Натижада янги карантин, ишламаётган Facebook, кичик ва ўрта бизнеснинг яна бир қулашини кўриб турибмиз

Ўйлайманки, агар вазият яна ёмонлашса (бу эса тобора аниқ бўлиб бормоқда), расмийлар муайян чеклов чораларини жорий қилишга мажбур бўлишади. Чунки одамлар қайсарлик билан гигиена қоидаларини қайта-қайта бузишни давом этишмоқда. Бир нарсани тўғри тушуниш лозим. Ҳеч бир ҳукумат Италия ёки Нью-Йоркда бўлганки каби янги сайловлар арафасида кўчаларнинг халталарга солинган мурдалар билан тўлиб кетишига йўл қўймайди.

Тўғри, бу бир неча ҳафта олдингидек тўлақонли карантин бўлмайди. Бу борада бир нечта вариантлар кўриб чиқилиши мумкин. Кафе ва рестораларни фақат ёзги майдончаларда ишлаши, дам олиш кунлари локдаун бўлиши, мактаблар тўлиқ онлайн ўқитишга ўтиши каби вариантларнинг кўриб чиқилиши эҳтимолда холи эмас.

Тарозининг бошқа палласида фуқароларнинг моддий аҳволи ётибди. Карантин даврида аксарият кишилар давлатнинг ёрдами туфайли эмас, балким кўрсатилган “муруват”га қарши кун кўришга мажбур бўлишди. Агарда яна карантин жорий этиладиган бўлса, кўпчиликнинг оч қолиши тайин гап.

Кичик ва ўрта бизнесни ҳам катта муаммолар кутмоқда. Бугуннинг ўзида ижтимоий тармоқлар бизнес вакилларининг ҳокимиятга қилган мурожаатлари билан тўла. Бизнес вакиллари ҳукуматдан бошқа карантин бўлмаслиги бўйича аниқ жавоб кутишмоқда. Акс ҳолда бир неча ҳафтадан сўнг улар яна ёпиладиган бўлса, хизмат кўрсатиш ва сервис, ўқув марказлари ва бошқа тадбиркорликка сармоя киритишдан не фойда?

Бундай вазиятда соғлиқни сақлаш тизимига ҳам кўплаб эътирозлар туғилади. Мисол учун, 13 миллион киши яшаётган Москвада ўтган ой давомида кунига 700га яқин бемор аниқланган бўлсада, шаҳарда бу деярли сезилмади. 2,6 миллион аҳолига эга Тошкент шаҳри ҳам бу кўрсаткичга тез яқинлашаётган бир пайтда, соғлиқни сақлаш тизимимиз қайтадан коллапс ҳолатига тушиб қолмаслигига ҳеч қандай кафолат йўқ.

Фикримиз якунида бир нарсага эътибор қаратиш лозимдир. Июнь ойи бошида коронавирусга қарши кураш бўйича Штаб мутахассислари ковидга қарши даволашнинг ноёб ўзбек тизими ҳақида фахрлананиб телевидение орқали бонг уришган эди. Уларнинг айтишича, ўша пайтда ўлим кўрсаткичлари ҳам, янги беморларни аниқлаш ҳолатлари ҳам сезиларли даражада юқори эди. Лекин бир неча ҳафта ўтгач, ҳамма нарса остин-устун бўлиб кетди.

Айнан шу кишилар янги карантинни жорий этилишини ҳал қилишларини истамайман. Ҳукуматдан бирор киши чиқиб, масалага нуқта қўйиши учун вақт келди. Масалан, бир кунда шунча миқдордаги касалларни қабул қилишга қодир шунча ётоқ жойларимиз бор, шу маррадан сўнггина янги карантин чекловлари жорий қилинади, деб айтсин. Ёки - ҳурматли ўзбекистонликлар, янги касалланиш кўрсаткичларига қарамай, биз бошқа карантинни жорий қилмаймиз. Бу борада аҳоли маълум ва оддий мажбуриятларни ўз зиммасига олиши – ниқобларни тўғри тақиши, жамоат жойларида ижтимоий масофага риоя қилиши лозим, деган гапни айтиш мумкин.

Шу каби баёнотлар бутун мамлакатни тинчлантиради. Халқ ва бизнес аниқликни кутмоқда. Кейинги қадамни ҳукумат ташлаши керак.

 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...