Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонлик футболчиларнинг Қатар терма жамоаси устидан қозонган ғалабасидан кейин жамоатчилик ва экологларнинг ҳафсаласи пир бўлди. Тарихий ўйин ўтказилган "Бунёдкор" стадионининг бўшаб қолган трибуналари ва ҳудуди 33 минг "миннатдор" мухлислар томонидан ташлаб кетилган ахлат қатлами остида қолди.
Ҳолатга Чиқиндиларни бошқариш агентлиги матбуот хизмати эътибор қаратди.
"Ўйиндан кейинги саҳна бизнинг кайфиятимизни тушириб юборди, чунки стадион томошабинлар қолдирган чиқиндилар билан тўлиб кетган эди," - дейилади агентлик хабарида.
Идора спорт ишқибозларига мурожаат қилиб, тадбирлар ўтказилаётган вақтда стадионлар ва жамоат жойларида чиқиндиларни қолдирмасликка чақирди. Уни ўзингиз билан олиб кетишингиз ва фақат белгиланган жойларга ташлаб юборишингиз керак.
Аввалроқ Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги биргина ёшлар оромгоҳида Plogging tour ва "Пикник маданияти" акциялари давомида бир тоннадан ортиқ чиқинди йиғилган эди. Иштирокчилар Ўзбекистон бўйлаб машҳур сайёҳлик зоналарида жами 40 тоннадан ортиқ чиқинди тўплашди.
Изоҳлар мавжуд емас