Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон эрта никоҳлар тарқалиши бўйича Евроосиёнинг 7 мамлакати орасида энг паст даражани кўрсатган
Жамият

Ўзбекистон эрта никоҳлар тарқалиши бўйича Евроосиёнинг 7 мамлакати орасида энг паст даражани кўрсатган

27
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Евроосиёнинг етти мамлакати орасида эрта никоҳнинг энг юқори кўрсаткичлари Грузия ва Қирғизистонда қайд этилган, энг паст даража эса Ўзбекистонда - 3,4 фоизни ташкил этган.

Equality Now халқаро нодавлат ташкилоти минтақанинг етти мамлакати: Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистондаги эрта никоҳлар билан боғлиқ вазиятни таҳлилга тортган ва ҳисоботни эълон қилган. Рўйхатда келтирилган барча мамлакатлардан фақат Грузия ва Озарбайжон никоҳ учун минимал ёшни истисносиз 18 ёшга тенглаштирган.

Ўзбекистонда, агар алоҳида ҳолатларда – ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаганни тўлиқ   лаёқатли деб эълон қилиш (эмансипация) учун узрли сабаблар мавжуд бўлса, туман ёки шаҳар ҳокими турмуш қурмоқчи бўлган шахсларнинг илтимосига кўра никоҳ ёшини бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тушириши мумкин.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу муаммо, айниқса, кам таъминланган оилалар, қишлоқ жойлари ва можаролардан таъсирланган ҳудудлардаги қизлар ва ёш аёллар орасида кескин намоён бўлади.

Тадқиқот натижаларига кўра, вояга етмаганлар орасида никоҳларнинг энг кўп сони Грузияда қайд этилган: у ерда 20 ёшдан 24 ёшгача бўлган аёлларнинг 14 фоизи 18 ёшга тўлгунга қадар турмуш қурган, қишлоқ жойларда бу кўрсаткич 25 фоизга этган. Қирғизистонда ҳам бу кўрсаткич юқори, аёлларнинг тахминан 13 фоизи вояга эетгунга қадар турмушга чиқади. Болалар никоҳи даражаси 3,4% бўлган Ўзбекистонда сўнгги ўн йил ичида вазият сезиларли даражада яхшиланган, аммо мамлакатнинг шарқий ҳудудларида бу кўрсаткич 11% атрофида қолмоқда.

Equality Now Евроосиё давлатлари ҳукуматларини никоҳнинг минимал ёшини 18 ёшга белгилашга ва ҳар қандай истисноларни бекор қилишга чақирган. Бундан ташқари, ташкилот эрта никоҳ ҳолатларини камайтириш ва болаларга мактаб таълимини якунлаш имкониятини бериш учун оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида молиявий ва таълим дастурларини ишлаб чиқишни тавсия қилган.

Илгари Batafsil.uz. мамлакатда эрта никоҳлар статистикасини ўрганиб чиқди. Уларнинг умумий пасайишига қарамай, 2023 йилда баъзи ҳудудлар ҳали ҳам бундай ҳолатлар сони бўйича етакчи ҳисобланади. Ўтган йили энг кўп эрта никоҳлар Сурхондарё вилоятида– 10 (2010 йилда бу кўрсаткич 391та эди), шунингдек Қашқадарё вилоятида – 8 (553та эди) қайд этилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...