Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон эски шиналардан  мазут ишлаб чиқариш учун ноёб ускуна  харид қилади
Жамият

Ўзбекистон эски шиналардан мазут ишлаб чиқариш учун ноёб ускуна харид қилади

95
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистондаги корхоналардан бири Хитойдан эски шиналардан мазут ишлаб чиқариш учун ноёб ускуна сотиб олган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Маҳаллий ғишт заводи эгасининг бизнеси хавф остида қолган, чунки айни пайтда Ўзбекистонда ғишт пишириш учун табиий газ биринчи навбатда ижтимоий объектлар ва аҳолига берилади.

Шундан сўнг тадбиркор ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланишга қарор қилиб, Хитойнинг Хэнань провинциясида жойлашган Henan Doing Machinery Equipment компаниясининг технологиясини танлаган. Ушбу технология ёрдамида фойдаланилган шиналардан мазут олиб бўларкан. Музокаралардан сўнг томонлар бир суткада 15 тонна шинадан мазут ишлаб чиқара оладиган иккита ускуна етказиб беришга келишиб олишган.

Лойиҳанинг афзаллиги шундаки, фойдаланилган шиналарни     йўқ қилиш ёки кўмиш экология учун катта муаммо ҳисобланади. Агрегатларни совутиш учун ишлатиладиган сув ёпиқ циклда айланади ва атроф-муҳитга зарар етказмайди.

Шиналарни қайта ишлашга мўлжалланган Henan Doing ускуналари Ҳиндистон, Хитой, Бразилия, Филиппин, Колумбия, Малайзия, Жанубий Африкада жуда машҳур. У мижозларга ёқилги ва атроф муҳитни асраш билан боғлиқ муаммоларни   ҳал қилишга ёрдам беради.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+