Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда "Ҳаж ва Умра ягона портали" ишга туширилди. Эндиликда фуқаролар ҳаж ва умра сафарларига бориш учун онлайн тарзда навбатга ёзилиш имкониятига эга бўлди.
Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати маълум қилишича, ариза топшириш икки хил усулда амалга оширилади — Ягона интерактив давлат хизматлари портали (www.my.gov.uz) орқали ёки www.haj-umra.gov.uz сайти орқали.
Янги тизим фуқароларга уйдан чиқмасдан туриб ҳужжатларни расмийлаштириш, зарур ташкилотларга мурожаат қилиш ва шу орқали бюрократик жараёнларсиз рўйхатдан ўтиш имконини беради.
Лойиҳанинг асосий мақсади — ҳаж ва умра сафарларини ташкил этишда қулайлик, шаффофлик ва очиқликни таъминлашдир.
Олдинроқ Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра ишлари вазирлиги 2026 йилги Ҳаж мавсумида ҳар бир зиёратчи "Нусук" платформаси орқали олинган "тиббий соғломлик тўғрисидаги гувоҳнома"га эга бўлиши шартлиги, ушбу ҳужжат Ҳаж визасини олиш учун мажбурий ҳисобланишини ҳақида маълум қилган эди.

Изоҳлар мавжуд емас