Ўзбекистон гендер тенглиги йўлида энг катта ютуқларга эришган бешта давлат қаторидан ўрин олган
Жамият

Ўзбекистон гендер тенглиги йўлида энг катта ютуқларга эришган бешта давлат қаторидан ўрин олган

49

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон Жаҳон банкининг "Аёллар, бизнес ва қонун" рейтингида 100 баллдан 82,5 балл тўплаган ва ҳуқуқий соҳада гендер тенглиги йўлида энг катта ютуқларга эришган беш мамлакат қаторига кирган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Жаҳон банки мутахассислари 190 мамлакатда аёлларнинг аҳволини хавфсизлик, ҳаракат эркинлиги, бандлик, иш ҳақи, никоҳ, оналик, болаларни парвариш қилиш, тадбиркорлик, мулкни тасарруф этиш ва пенсия таъминоти каби кўрсаткичлар бўйича баҳолашган. Натижада "Аёллар, бизнес ва қонун" ҳисоботи тақдим этилган.

Ҳисоботнинг сўнгги нашрида мамлакатлар қонунчилигидаги ўзгаришлар баҳоланган. Таҳлил қилинаётган даврда дунёнинг атиги 18 мамлакати гендер тенглигини таъминлашга қаратилган ҳуқуқий ислоҳотларни амалга оширган экан. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор.

Мамлакатимиз энг катта муваффақиятларга эришган бешта давлат қаторига кирган. 2022 йил октябрь ойидан бошлаб Ўзбекистонда хотин-қизларнинг аҳволини яхшилайдиган тўртта муҳим ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилган.

Хусусан, аёлларга тенг қийматли меҳнат учун эркаклар билан тенг ҳақ тўлашни кафолатлайдиган нормалар қабул қилинган, айрим соҳаларда аёллар меҳнатидан фойдаланиш бўйича чекловлар бекор қилинган. Шунингдек, аёлларни маиший зўравонликдан ҳимоя қилувчи нормалар ҳам қабул қилинган.

Бу икки асосий кўрсаткич – "иш ҳақи" ва "никоҳ" доирасидаги позицияларнинг яхшиланишига ижобий таъсир кўрсатган, шунингдек, Ўзбекистон рейтингини 11,9 пунктга оширишга имкон берган. Умуман олганда, мамлакатимиз "Аёллар, бизнес ва қонун 2024" индексида мумкин бўлган 100 баллдан 82,5 балл тўплаган. Баллар сони бўйича мамлакатимиз Сингапур, Туркия ва БАА билан бир қаторда Марказий Осиёда энг яхши натижаларни намойиш этган.

"Жаҳон банки "Аёллар, бизнес ва қонун" маърузасининг сўнгги нашрида қайд этилган гендер тенглигини илгари суришда Ўзбекистон эришган ютуқларни олқишламоқда. Сўнгги ҳуқуқий ислоҳотлар аёлларнинг фуқаролик, меҳнат ва иқтисодий ҳуқуқларини сезиларли даражада кенгайтирди. Биз ушбу ислоҳотларни амалга оширишга ҳисса қўшганимиздан хурсанд бўлдик", - деди Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Татьяна Проскурякова.

Таъкидланишича, Жаҳон банки Ўзбекистондаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб, ҳукуматга зарур таҳлилий ва молиявий кўмак берган.

Эслатиб ўтамизки, мухбиримиз гендер тенглиги ва ўзбекистонлик эркаклар бу масалага қандай қарашлари ҳақида материал тайёрлаган эди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+