Ўзбекистон қишда қўшимча газ сотиб олиш бўйича "Лукойл" билан музокаралар олиб бормоқда
Жамият

Ўзбекистон қишда қўшимча газ сотиб олиш бўйича "Лукойл" билан музокаралар олиб бормоқда

2425

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистон зарур бўлиб қолганда ички бозор талабини қондириш учун қишда қўшимча табиий газ сотиб олиш бўйича "Лукойл" билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақида мухбиримиз хабар берди.

"Лукойл" билан музокаралар олиб борилмоқда. Агар керак бўлса, аҳолининг ички эҳтиёжларини қондириш учун биз Россия компанияси томонидан қазиб олинадиган газни ўзаро манфаатли нархларда сотиб оламиз. Харидлар ҳажмини ҳозирча айтиш қийин, бу Россия компаниясининг қазиб олишига ҳам, бозоримиздаги талабга ҳам боғлиқ”, - деди Энергетика вазирининг ўринбосари Бекзот Нарматов Batafsil.uz мухбирига.

Шунингдек, унинг сўзларига кўра, “Лукойл”да келишилган бизнес-модел мавжуд бўлиб, унга мувофиқ, маълум ҳажмда ишлаб чиқарилган газ Россияга етказиб берилган ва "Газпром" томонидан сотиб олинган. Ҳозирда эса "Газпром" шундай нархларни таклиф этмоқдаки, "Лукойл"га Ўзбекистонда катта ҳажмдаги табиий газ қазиб олиш фойдасиз бўлиб қолмоқда.

“Шунинг учун биз ҳозир “Лукойл” билан улар томонидан қазиб олинадиган газни қандай нархда сотиб олишни муҳокама қиляпмиз. Ҳозирча аниқ ҳажмлар ва нархлар йўқ, музокаралар давом этмоқда. Бир нарса шубҳасизки, биз бозорда тақчилликка йўл қўймаймиз, аҳоли ва иқтисодиёт учун канча керак бўлса, шунча газни ўзаро манфаатли нархларда сотиб оламиз ", - деди у.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда миллий нефт-газ компаниялари - "Ўзбекнефтегаз", "Ўзтрансгаз" ва "Ҳудудгазтаъминот" Ғарб мамлакатларидан ҳам юқорироқ бўлган жиддий молиявий юкни ўз зиммаларига олиб келишмоқда.

"Келинг, Германияни олайлик. У ерда ишлаб чиқарувчилар учун табиий газнинг нархи аҳолига нисбатан арзонроқ. Бизда эса тескариси. Шунга қарамай, аҳолига газ етказиб бериш хизмати улгуржи харидорларга қараганда қимматроққа тушади. Оддий бир мисол: 1 миллиард кубометр газни саноат истеъмолчисига етказиб бериш бир миллион оддий абонентга қараганда арзонроқ бўлади. Бундан ташқари, улар биринчи навбатда етказиб беришнинг иқтисодий ҳолатини кўриб чиқади, кейин эса газ нархини белгилайдилар. Бизда эса давлат нархларни назорат қилгани сабабли, аҳоли учун газнинг нархи экспорт учун сотиладиган газ нархидан 5-6 баравар арзон”,- деди у.

Нарматовнинг сўзларига кўра, яқин келажакда Ўзбекистон бозор механизмларига ўтиши, ишлаб чиқарувчилар ва аҳоли учун ишлаб чиқарилган газ харажатларини қоплайдиган адолатли нархни қўллаши лозим бўлади.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...