Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов 87 ёшида вафот этди
Жамият

Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов 87 ёшида вафот этди

32
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистон Республикаси Театр арбоблари уюшмаси раиси, Ўзбек Миллий академик драма театри ва кино актёри, "Дўстлик" ордени соҳиби, дубляж санъатининг машҳур устаси Ёқуб Аҳмедов бугун 87 ёшида вафот этди.

Ёқуб Аҳмедов — 1938 йил 3 январь куни Наманганда туғилган. 1959 йил Тошкент санъат институтини тамомлаган. 1974 йилда эса Ўзбекистон ССР халқ артисти унвонига сазовор бўлган.

У 1958 йилдан Ҳамза театрида фаолият юритган ва "Шайтанат", "Мафтунингман" каби қатор фильмлардаги роли орқали томошабинлар муҳаббатига сазовор бўлган.

Ёқуб Аҳмедов мамлакат маданияти ва театр санъати ривожига катта ҳисса қўшган ижодкор сифатида эътироф этилган. Унинг саҳнада яратган образлари, кино ҳамда дубляж соҳасидаги ишлари ўзбек томошабини учун таниш ва қадрлидир.

Фаолияти давомида у кўплаб ёш актёр ва режиссёрлар учун устоз бўлиб, миллий театр мактабининг шаклланишига муносиб ҳисса қўшган.

Марҳум санъаткорнинг оила аъзолари ва яқинларига таҳририятимиз номидан чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...