Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари ичида мудофаага энг кўп маблағ харажат қилмоқда
Жамият

Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари ичида мудофаага энг кўп маблағ харажат қилмоқда

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон ҳарбий харажатлар бўйича Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Global Firepower’нинг 2025 йилги ҳисоботига кўра, мамлакат мудофаага 2,8 миллиард доллар йўналтирган. Бу ҳақда Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

Қозоғистон 2 миллиард долларлик ҳарбий харажатлар ҳажми бўйича иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи ўринда - 1,7 миллиард долларлик бюджет билан Арманистон турибди. Туркманистон 1,1 миллиард доллар сарфламоқда. Мудофаага энг кам маблағни Қирғизистон (221,8 миллион доллар) ва Тожикистон (446 миллион доллар) ажратмоқда.

Умумжаҳон мудофаа харажатларига келсак, Халқаро стратегик тадқиқотлар Институти (IISS) маълумотларига кўра, 2024 йилда жаҳон мудофаа харажатлари 2,46 триллион долларни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 0,22 триллион долларга ошган. Ушбу маблағларнинг катта қисми НАТО мамлакатларига тўғри келади, альянснинг умумий бюджетининг деярли учдан икки қисми АҚШнинг ҳарбий харажатларига тегишлиlbh.

Мудофаа харажатлари энг кўп бўлган 15 та давлат ҳарбий бюджетининг деярли ярми ҳам АҚШ ҳиссасига тўғри келади, бу 968 миллиард долларни ташкил этади. Иккинчи ўринда 235 миллиард доллар билан Хитой, учинчи ўринда 145,9 миллиард доллар билан Россия турибди. Бироқ, харид қобилияти паритетини ҳисобга олган ҳолда, Хитойнинг тўғриланган бюджети 477 миллиард долларга, Россиянинг бюджети эса 461 миллиард долларга етади.

Таҳлилчилар Европага Америка ёрдами камайиши фонида ҳарбий бюджетни деярли бир ярим баробарга - 100 миллиард долларгача оширишни режалаштираётган Францияга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Эслатиб ўтамиз, йил бошида Global Firepower рейтингида Ўзбекистон дунёнинг энг кучли армиялари рейтингида 58-ўринни эгаллагани ҳақида хабар берилганди. Ўтган йилга нисбатан мамлакат етти поғонага кўтарилган.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...