Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон МДҲнинг энг узун йўллар рейтингида тўртинчи ўринни эгаллаган
Жамият

Ўзбекистон МДҲнинг энг узун йўллар рейтингида тўртинчи ўринни эгаллаган

68
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида умумий фойдаланишдаги йўллар узунлиги бўйича тўртинчи ўринни эгаллаган. Бизникидан ҳам узунроқ йўллар фақат Россия Федерацияси, Беларусь ва Қозоғистонда мавжуд экан. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумотларига асосланган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Йил бошида мамлакатда умумий фойдаланишдаги йўлларнинг узунлиги 42,9 минг километрни ташкил қилган. Ушбу кўрсаткич жамоатчилик фойдаланиши мумкин бўлган йўллар- пиёдалар кўчалари, автомобиль йўллари ва бошқа йўл турларининг умумий узунлигидан   келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.

Умуман олганда, рейтинг қуйидагича шаклланган:

  • Россия-1,6 миллион километр

  • Беларусь -104,1 минг километр

  • Қозоғистон - 94,8 минг километр

  • Ўзбекистон - 42,9 минг километр

  • Озарбайжон-28,3 минг километр

  • Молдова - 9,5 минг километр

  • Арманистон - 7,5 минг километр.  

Умумий фойдаланишдаги йўлларнинг умумий узунлиги фуқароларнинг мобиллигини яхшилашга, иқтисодиёт ва туризмни ривожлантиришга таъсир қилади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...