Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистоннинг йирик чегара божхона постларида мева-сабзавот маҳсулотларини тезкор олиб чиқиш учун махсус белгилар билан жиҳозланган алоҳида йўлаклар ташкил этилади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, ушбу йўлаклар бўйлаб устуворлик тез бузиладиган мева – сабзавот маҳсулотлари-пиёз, карам, гилос, ўрик ва бошқалар билан тўлдирилган транспорт воситаларига берилади.
Эслатиб ўтамизки, 2024 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистондан қарийб 400 минг тонна мева ва сабзавотлар экспортга кетган.
Изоҳлар мавжуд емас