Ўзбекистон Президенти рафиқаси ва қизи Сирдарёдаги тошқиндан жабрланганларнинг  ҳолидан  хабар олишди
Жамият

Ўзбекистон Президенти рафиқаси ва қизи Сирдарёдаги тошқиндан жабрланганларнинг ҳолидан хабар олишди

2046

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар қилишича, Ўзбекистон Президенти рафиқаси Зироат Мирзиёева ва қизи Саида Мирзиёева Сирдарёдаги тошқиндан жабрланганларнинг ҳолидан хабар олишди.

“Ҳайит байрами арафасида онам билан бирга сирдарёликларни кўришга бордик. У ерда ажойиб бир воқеанинг гувоҳи бўлдик”, - дея ҳикоя қилмоқда Саида Мирзиёева ўзнинг Телеграм-каналида.

6-7 яшар бола билан суҳбатлашаяпмиз. Ўша куни нима юз берганлиги ҳақида сўрадик.


“Биз эрта тонгда уйғондик. Қарасак, ҳамма қаергадир югуриб кетяпти. Биз ҳам дадам билан кўчага югуриб чиқдик”, - дея жавоб қайтарди у.

“Шу пайт жажжи, ширингина сингилчаси гапга қўшилди, денг. Нигина экан исми”, - деб ёзмоқда Мирзиёева.

“Менинг оқ айиқчам бор-ку, ўша уйда қолган экан, - дейди кўзларини катта-катта очиб, - Мен уни чўкиб кетди деб ўйлаб, роса хафа бўлдим. Кейин дадам йўқ бўлиб қолдилар. Қидириб-қидириб, ўйинчоғимни топиб келдилар. Айиқчам қайтиб келди! Ҳозир ухлаб ётибди”.


“Жуда таъсирланиб кетдим. Тасаввур қиляпсизми?! Одамларнинг кўзига ҳеч нима кўринмай, ҳар томонга ўзини урган бир пайтда Нигинанинг дадаси фарзандим ўксиб қолмасин деб, ортига қайтган”, - дея таъкидламоқда Президенти қизи.

Эслатиб ўтамизки, Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилиши натижасида Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларидаги 28 маҳалланинг 90 мингга яқин аҳолиси хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган эди. 

2570 та якка тартибдаги ва 76 та кўп хонадонли уйлар вайронага айланган,   1781 та якка тартибдаги ва 52 та кўп қаватли уйлар қисман сув остида қолган, 70 та ижтимоий, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектлари, 20 минг гектарга яқин қишлоқ хўжалиги ерлари, 828 километр йўллар, электр, газ ва сув таъминоти тармоқлари, коммуникацияларга шикаст етган.




Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+