Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон-Россия таълим форуми доирасида 20 дан ортиқ Ўзбекистон ва Россия ОТМлари  ўртасида келишувлар  имзоланди
Жамият

Ўзбекистон-Россия таълим форуми доирасида 20 дан ортиқ Ўзбекистон ва Россия ОТМлари ўртасида келишувлар имзоланди

718
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Самарқандда бўлиб ўтган учинчи Ўзбекистон-Россия таълим форуми доирасида 20 дан ортиқ Ўзбекистон ва Россия университетлари ҳамкорлик келишувларини имзоладилар.

Форумнинг асосий мавзулари олий таълим ва илм-фан учун кадрлар тайёрлаш, илмий ҳамкорлик, гуманитар лойиҳалар, Ўзбекистондаги Россия ОТМлари филиаллари тармоғи ва қўшма таълим дастурларини ривожлантириш соҳасидаги Россия-Ўзбекистон ҳамкорлигининг устувор йўналишлари бўлди.

"Россия Ўзбекистон билан алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратмоқда, олий таълим ва илм-фан соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик унинг ажралмас қисмига айланди. Масалан, Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида Россия ОТМларининг энг кўп филиаллари мавжуд мамлакат ҳисобланади. Меҳнат бозорида талаб қилинадиган мутахассислар Россия ОТМларининг 14та филиалида ўқитилмоқда", - деди Россия Федерацияси фан ва олий таълим вазирининг ўринбосари Наталья Бочарова.

Унинг сўзларига кўра, айни пайтда икки мамлакат академик мобиллик даражасини ошириши, илмий ва ўқув лойиҳаларини бошлаши ва уларда иштирок этиши, шунингдек талабалар тадбирлари - фан ва маданият фестиваллари, университетлараро мусобақалар ва олимпиадаларни кенгайтириши керак.

Имзоланган ҳужжатлар орасида Ломоносов номидаги Москва давлат университети томонидан тузилган келишувлар алоҳида ажралиб туради. Бу Тошкент давлат юридик университети билан ўзаро англашув меморандуми ва Ўзбекистон Мактабгача таълим вазирлиги билан 2022-2024 йилларга мўлжалланган ўзаро англашув меморандумини амалга ошириш бўйича йўл харитасидир.

Университетлараро ҳамкорлик лойиҳалари МДУ, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Бердах номидаги Қорақалпоғистон давлат университети ва Самарқанд давлат университети ўртасидаги ҳамкорлик шартномалари билан тўлдирилди.

«Россия ва Ўзбекистон ОТМлари ўртасидаги алоқалар илм–фан ва таълим икки йирик иқтисодиёт, технологик ривожланиш соҳасида ўз олдига кенг кўламли вазифаларни қўйган икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг локомотивига айланиши мумкинлигига ёрқин мисолдир. Бу йил биз Россия ва Ўзбекистон ректорлари биринчи форумининг беш йиллигини нишонламоқдамиз, бу одамлар, ташкилотлар ва бутун жамоалар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг турли форматларини яратишга кучли туртки берди», - деди МДУ ректори, академик Виктор Садовничий.

Унинг сўзларига кўра, икки мамлакат ўртасидаги таълим соҳасидаги мулоқот доимий равишда кенгайиб бормоқда, умумий ташаббус ва лойиҳалар сони кўпаймоқда. Буларга қўшма таълим дастурлари, академик алмашинув ва икки томонлама тадқиқот майдончалари киради. Бугунги куннинг асосий вазифаси - Россия ва Ўзбекистон илмий ва таълим тизимлари ўзаро манфаатларининг ижобий динамикасини сақлаб қолиш, ҳамкорлик йўналишини иккала давлат манфаатлари йўлида йирик лойиҳаларни амалга оширишга қаратишдир.

Садовничий Ўзбекистон-Россия таълим форумлари икки мамлакат ректори ва академик ҳамжамиятлари ўртасидаги ҳамкорлик учун муҳим майдон эканлигига эътибор қаратди. У барча ОТМларни форумда эришилган келишувларни ҳисобга олган ҳолда келгуси йил учун иш дастурлари ва қўшма тадбирлар жадвалларини янгилашга, Россия ва Ўзбекистон ОТМлари маъмурияти вакилларининг давра суҳбатлари шаклида учрашувлар анъанасини қайта тиклаш, форумлар давомида жорий вазифаларни муҳокама қилишни ўйлаб кўришни таклиф қилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов мазкур   форум икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун ғоят муҳим эканини таъкидлади.

"Бугун Россия ва Ўзбекистон ўртасида таълим ва фан соҳасида муваффақиятли ривожланиб бораётган шериклик ўзаро манфаатли ва самарали ҳамкорликнинг ёрқин намунаси десак муболаға бўлмайди", - дея қўшимча қилди у.

Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин икки мамлакатнинг муваффақиятли келажаги фақат стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳидаги яқин ҳамкорликда амалга оширилиши мумкинлигини таъкидлади. Шунингдек, у Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасида таълим соҳасидаги муваффақиятли ҳамкорликнинг аниқ мисолларини келтирди.

Масалан, Мактабгача таълим вазирлиги ва Россия Федерацияси таълим вазирлиги ўртасида Ўзбекистонда мактабгача таълим сифатини ошириш дастурини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режаси имзоланган бўлиб, бу мактабгача ёшдаги болаларни эрта ривожлантириш соҳасида россиялик ҳамкасбларимиз ўртасидаги қўшма ҳамкорликнинг устувор йўналишларини амалга оширилишини мониторинг қилишнинг самарали воситасига айланди.

Бундан ташқари, кадрлар, илмий, услубий ва ахборот технологияларини қўллаб-қувватлаш орқали педагогик таълимнинг миллий тизимини ривожлантиришни таъминлайдиган Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг Тошкент шаҳридаги филиали маҳаллий таълим сифатини оширишга катта ҳисса қўшмоқда. Ҳозирги кунда университетнинг Тошкентдаги филиалида 600 га яқин талаба бакалавриатнинг 1-ва 2-курсларида, магистратурада эса 52 нафар талаба таҳсил олмоқда.

Имзоланган келишувлар:

  • Бауман номидаги Москва давлат техника университети ва Андижон муҳандислик институти ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланган
  • “Щелково Агрохим” корхонаси Қарши давлат университети билан агрокимё соҳасида юқори технологик лойиҳаларни ишлаб чиқишга келишиб олган
  • Тошкент давлат Шарқшунослик университети МГИМО билан тўртта ҳамкорлик келишувини имзолаган
  • Олтой Давлат университети Самарқанд давлат университети билан ҳамкорлик келишувини имзолаган
  • Қозон Давлат университети Тошкент давлат юридик университети билан ҳамкорлик келишувини имзолаган
  • Нижний Новгород давлат университети Фарғона давлат университети билан ҳамкорлик келишувини имзолаган
  • Белгород давлат университети Қарши давлат университети билан ҳамкорлик келишувини имзолаган
  • Бухоро давлат тиббиёт институти Ахмад Қодиров номидаги Чеченистон давлат университети билан ўзаро англашув меморандумини имзолаган
  • Жанубий Федерал университет Бухоро Давлат университети, Самарқанд давлат чет тиллар институти ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети билан илм-фан, инновация ва таълим соҳасидаги мақсадли ҳамкорлик, ОТМлараро ҳамкорлик ва тажриба алмашиш бўйича йўл хариталарини ҳамда Наманган муҳандислик-технология институти билан ҳамкорлик келишувини имзолаган
  • Шимолий (Арктика) Федерал университети Наманган қурилиш институти билан ҳамкорлик бўйича йўл харитасини имзолаган
  • Астрахань давлат университети Тошкент давлат Иқтисодиёт университети ва Наманган муҳандислик-технология институти билан ҳамкорлик келишувини тузган.
  • Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети Урганч давлат университети, Термиз давлат университети, Бердах номидаги Қорақалпоғистон давлат университети, Тошкент кимё-технология институти билан ҳамкорлик келишувини имзолаган.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...