Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон Россия ёрдамида Қорақалпоғистонда металлургия кластери ва Бухорода газ-кимё мажмуасини қуришни режалаштирмоқда
Жамият

Ўзбекистон Россия ёрдамида Қорақалпоғистонда металлургия кластери ва Бухорода газ-кимё мажмуасини қуришни режалаштирмоқда

128
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон Россия ёрдамида Қорақалпоғистондаги "Тебинбулоқ" кони негизида металлургия кластерини ташкил этишни ва Бухоро вилоятида газ-кимё мажмуасини қуришни режалаштирмоқда. Мухбиримиз хабар беришича, ушбу режалар икки мамлакат Бош вазир ўринбосарлари Жамшид Ходжаев ва Денис Мантуровнинг учрашувида муҳокама қилинган.

Россия саноат ва савдо вазири - Бош вазир ўринбосари Денис Мантуров ўзбекистонлик ҳамкасби Жамшид Ходжаев билан учрашган. Учрашув давомида Ўзбекистон ҳудудида йирик қўшма инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинган.

Хусусан, Қорақалпоғистондаги "Тебинбулоқ" кони негизида металлургия кластерини ташкил этиш, Бухоро вилоятида газ-кимё комплекси ва ОКМК қувватларида мис-бойитиш фабрикасини қуриш режалаштирилган.

Шунингдек, томонлар темир йўл транспорти, инфратузилма, энергетика, инфратузилма лойиҳаларини ривожлантириш – газ транспорти тизимини модернизация қилиш ва турли саноат комплексларини яратиш соҳаларида ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқишган.

22-24 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган “Иннопром. Марказий Осиё” кўргазмаси доирасида икки томонлама долзарб муносабатлар ҳақида батафсилроқ гаплашиш режалаштирилган.

Учрашув якунида Денис Мантуров ва Жамшид Ходжаев иштирокида бир қатор икки томонлама битимлар, хусусан, "Россия темир йўллари" ва "Ўзбекистон темир йўллари" ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича йўл харитаси имзоланган.

Эслатиб ўтамизки, кеча Денис Мантуров бошчилигидаги Россия делегациясини Шавкат Мирзиёев ҳам қабул қилган. Россия саноат ва савдо вазирлигининг маълумотларига кўра, Мантуров Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов билан ҳам учрашган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+