Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон селдан жабрланган Қирғизистонга 95 тонна  инсонпарварлик ёрдамини юборган. Видео
Жамият

Ўзбекистон селдан жабрланган Қирғизистонга 95 тонна инсонпарварлик ёрдамини юборган. Видео

30
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Қирғизистонга Ўзбекистондан 95 тонна инсонпарварлик ёрдам етказилган. У яқинда селлардан зарар кўрган Ноокат тумани учун мўлжалланган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Ёрдам 24 тонна ун, 12 тонна гуруч, 10 тонна шакар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини ўз ичига олган. Ноокат тумани ҳокими Жакипбек Субакожоевнинг айтишича, маҳсулотлар махсус ташкил этилган комиссия қарори билан муҳтож фуқароларга тарқатилади.

Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари Санжарбек Зупаров бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясини Қирғизистон фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари Оқилбек Мазарипов ва Қирғизистон Республикаси Президентининг Ўш вилоятидаги ваколатли вакили ўринбосари Илёс Тошбоев кутиб олишган.

  

Таъкидлаш лозимки, 28 июнь куни Ноокатдаги кучли сел натижасида 10 киши ҳалок бўлган, улардан саккизтаси вояга етмаган бўлган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистон гуманитар ёрдам колоннасини Қозоғистондаги табиий офатдан жабрланганларга, май ойида эса Афғонистонга юборган эди.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...