Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон Солиқ қўмитаси 12 нафар ходимни ишдан бўшатган, яна ўнлаб ходимлар лавозимидан туширилган
Жамият

Ўзбекистон Солиқ қўмитаси 12 нафар ходимни ишдан бўшатган, яна ўнлаб ходимлар лавозимидан туширилган

31
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Давлат солиқ қўмитаси томонидан (ДСҚ) Ҳайъатнинг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилиб, унда 10 ойлик фаолият натижалари сарҳисоб қилинган. Йиғилишда 31 нафар ходимга ўз вазифаларини лозим даражада бажармаганлиги ва ишдаги камчиликлари учун интизомий чоралар кўрилган. Меҳнат самарадорлигини баҳолаш натижасида 14 нафар ходимнинг махсус унвони туширилган ва 12 нафар ходим билан меҳнат шартномалари бекор қилинган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов, Қўмита Марказий аппарати раҳбарлари, шунингдек вилоят солиқ бошқармалари ва туман инспекциялари вакиллари (видеоконференция шаклида) иштирокида ўтказилган мажлисда бир қатор муҳим масалаларга алоҳида эътибор қаратилган.

Хусусан, Андижон, Наманган, Фарғона, Қашқадарё, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ва йирик солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатувчи ҳудудий инспекцияларда тўлиқ фойдаланилмайдиган йўналишлар белгилаб олинган.

Муҳокама қилинган масалалар қаторида тўлов интизомини яхшилаш, ортиқча тўловларни юзага келишинининг олдини олиш, шунингдек ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебиторлик қарзлари бўлган компанияларга ёрдам бериш орқали солиқ қарзларини камайтириш кўриб чиқилган.

Бундан ташқари, огоҳлантиришларга қарамай қоидаларни бузишда давом этаётган баъзи хавф гуруҳида бўлган солиқ тўловчиларга нисбатан мақсадли солиқ назорати чораларини манзилли ташкил этишга эътибор қаратилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...