Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида 81-ўринга кўтарилди
Жамият

Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида 81-ўринга кўтарилди

12
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. "World Justice Project" халқаро ташкилоти 2025-йилги Ҳуқуқ устуворлиги индекси натижаларини эълон қилди. Янги рейтингга кўра, Ўзбекистон 3 поғона кўтарилиб, 143 та давлат орасида 81-ўринни эгаллади.

Снимок экрана 2025-10-30 174213.png

Мазкур индекс 8 та асосий индикатор асосида шакллантирилади:

  • ҳокимият ваколатларининг чекланганлиги,

  • коррупциянинг мавжуд эмаслиги,

  • давлат институтлари фаолиятининг очиқлиги (шаффофлиги),

  • асосий ҳуқуқларнинг ҳимоя қилиниши,

  • тартиб ва хавфсизлик,

  • ҳуқуқни муҳофаза қилиш,

  • фуқаролик судлови,

  • жиноий одил судлов мезонлари.

Эътиборлиси, "Коррупциянинг мавжуд эмаслиги" индикаторида ҳам Ўзбекистон кўрсаткичлари яхшиланди: мамлакат 0,47 балл билан 67-ўринни эгаллади.

Қайд этиш жоиз, бу йўналишдаги ижобий ўсиш сўнгги йилларда изчил давом этмоқда. Масалан, 2016-йилда Ўзбекистон 0,33 балл билан 113 мамлакат орасида 96-ўринда эди.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...