Ўзбекистон ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Аҳоли эҳтиёткор бўлишга чақирилди
Жамият

Ўзбекистон ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Аҳоли эҳтиёткор бўлишга чақирилди

13

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Синоптиклар Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. 20-22 июнь кунлари давом этадиган кучли ёмғирлар ҳудудларни сув босишига ва ёмғир сувларининг тўпланишига олиб келиши мумкин.

Ўзгидромет маълумотларига кўра, хавф остида қуйидагилар:

Тошкент вилояти - Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари ҳамда Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари;

Наманган вилояти - Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманлари;

Фарғона вилояти - Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманлари;

Андижон вилояти - Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонобод шаҳри.

Юқорида қайд этилган ҳудудларда яшовчи барча фуқаролар, сайёҳлар ва тоққа чиқаётган ҳайдовчиларга ҳушёрликни ошириш ва хавфли ҳудудларга бормаслик тавсия этилади.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...